Yangiliklar

Диний соҳадаги ислоҳотлар: халқаро эътибор, эҳтиром, эътироф

АҚШнинг "ИсламиЦитй" портали ўз саҳифасида Янги Ўзбекистондаги диний соҳа ислоҳотлари ҳақида мақола эълон қилди. Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Ш.Исломов…

АҚШнинг "ИсламиЦитй" портали ўз саҳифасида Янги Ўзбекистондаги диний соҳа ислоҳотлари ҳақида мақола эълон қилди. Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Ш.Исломов билан ҳамкорликда тайёрланган ушбу мақолада сўнгги йилларда дунёнинг етакчи илмий марказлари ва эксперт доиралари эътиборини тортган масала &ндаш; Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, уларнинг муваффақият келтирган омиллари ҳақида сўз боради.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан бошланган бу ислоҳотлар ўзининг халқпарварлиги, барча дин ва эътиқод вакиллари учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни кафолатлаши, халқимизнинг азалий орзу-истакларини ўзида мужассам этгани билан алоҳида аҳамиятлидир.

Бундай дейишимизга сабаб шуки, яқин йиллар ичида ушбу амалга оширилган ижобий ўзгаришлар нафақат Ўзбекистон учун, балки халқаро ҳамжамият учун ҳам манфаатли бўлди. Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари бажараётган йирик илмий лойиҳалари натижаларидан мусулмон мамлакатларининг халқлари ҳам маънавий озуқа олмоқда. Жумладан, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ўзбек ва араб тилларида нашр этилган "Китоб ат-тавҳид", "Таъвилот ал-Қуръон" китоблари халқаро китоб кўргазмаларида эътибор ва эътирофга сазовор бўлди. Бугун бу китоблар мотуридийлик таълимоти билан шуғулланувчи олим ва тадқиқотчиларнинг иш столидаги асосий манбага айланиб улгурди.

Ҳақиқатни айтиш керакки, бундан салкам ўн йил муқаддам, ҳали юртимизда бундай марказлар ташкил этилмасидан аввал, кимдир ўзбекистонлик исломшунос олимлар араб, инглиз ва бошқа хорижий тилларда фундаментал тадқиқотлар яратиши, улар керак бўлса, араб ва бошқа халқлар уламоларининг асосий мурожаат қиладиган манбасига айланиши ҳақида гапирса, муболағага ўйган бўлардик. Бугун эса бу кўз ўнгимизда содир бўлаётган, қалбимизга ғурур ва ифтихор солаётган ҳақиқатдир.

Мақолада Ўзбекистондаги диний соҳадаги ислоҳотлар, аввало қонун устуворлигига таяниб, мамлакатимизнинг дунёвий, демократик давлат эканига асосланиши таъкидланган. Айни вақтда, турли дин вакилларига ибодат ва маросимларини тинч-тотув шароитда, кўнгил хотиржамлигида адо этиш, Ўзбекистон фуқароси сифатида юрт равнақи ва фаровонлиги йўлида ҳамма қатори меҳнат қилиб, унинг самарасини кўриш имконияти яратилгани бугун жаҳоннинг турли ҳудудларда диний асосдаги низо ва айирмачилик кайфияти кучайиб бораётган шароитда ғоят аҳамиятли эканига эътибор қаратилган.

ЎзА

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…