2026-йил 16-ноябр куни “Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз “Диний бағрикенглик” кõкрак нишони билан тақдирланди.

Тадбирда вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, диний конфессиялар вакиллари, миллий маданий марказлар фаоллари, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қõшиб келаётган ҳамюртларимиз, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Бир гуруҳ ҳамюртларимиз қаторида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Комилжон Шермуҳамедов ҳамда Марказ катта илмий ходими Улуғбек Жõрайев мазкур юксак мукофот билан тақдирланди.
