Yangiliklar

Буюк Британияда мамлакат илмий жамоатчиги ҳамда ватандошлар учун Ўзбекистонга оид тақдимот ўтказилди

Юқорида маълумот берилганидек, Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси томонидан Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида нуфузли эксперт ва илмий доира вакиллари, мамлакатда истиқомат қилаётган…

Юқорида маълумот берилганидек, Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси томонидан Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида нуфузли эксперт ва илмий доира вакиллари, мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошлар учун Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар тақдимоти ўтказилди.

Тадбир давомида йиғилганларга Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолияти ҳақида маълумот тақдим қилинди. Шунингдек, “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар” мавзусида филм намойиш этилди.

Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолияти ва илмий нашрлари тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.  Делегация аъзолари ватандошлар билан учрашиб, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназарнинг “Ёшларга насиҳат”, “Фитна кўз илғамас хатар”, “Ихтилофли масалалар ечими” каби китобларини тақдим этдилар.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…