ФАХРИДДИНОВ ЗАФАР ХАЙРИДДИНОВИЧ
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Нашрлар бўлими бошлиғи
Фахриддинов Зафар Хайриддинович 1987 йил Тошкент шаҳрида туғилган. У 2012 йил Тошкент ислом университети бакалавриатини, 2014 йил ушбу олийгоҳнинг магистратурасини тамомлаган.
Фахриддинов Зафар 2014-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат адабиёт музейи бош муҳофизи, 2019-2020 йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси таянч докторанти, Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO кафедраси ўқитувчиси, “Ҳаким Термизийнинг “Наводир ал-усул” ва “Масоил” асарларининг илмий-танқидий матнини тайёрлаш ва нашр этиш” номли амалий лойиҳа кичик илмий ходими лавозимларида меҳнат қилган.
У 2022 йилдан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Замонавий ислом тадқиқотлари, 2023 йилдан Нашрлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.
Фахриддинов Зафар 30 дан зиёд илмий ишлар муаллифи ҳисобланади. Ҳозирда у “Ҳаким Термизийнинг “Таҳсил назоир ал-Қуръон” асари Қуръон илмларига оид муҳим манба” мавзуси устида тадқиқот олиб бормоқда.
Изоҳлар