КАРИМОВ ЖАМОЛИТДИН АБДУЛХАМИДОВИЧ
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори
Каримов Жамолитдин Абдулхамидович 1985 йил Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида туғилган. У 2007 йил Тошкент ислом университетини, 2010 йил эса мазкур олийгоҳнинг магистратура босқичини тамомлаган.
У 2008-2009 йилларда Миср Араб Республикасида стажировка ўтаган.
Каримов Жамолитдин 2020 йилда тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилган.
У 2009-2014 йилларда Тошкент ислом университети Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази илмий ходими, 2015-2017 йилларда Тошкент ислом университети катта илмий ходим-изланувчиси, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ислом фанлари кафедраси катта ўқитувчиси, 2019-2020 йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар маркази директори, 2020-2021 йилларда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Нашрлар бўлими бошлиғи, Илмий-тадқиқот ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.
Каримов Жамолитдин 40 дан зиёд китоб, ўқув қўлланма, рисола ва илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади.
Изоҳлар