АЛЛОҚУЛОВ АБДУЛЛАТИФ АБДУЛЛАЕВИЧ
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Мотуридийлик таълимоти тадқиқотлари бўлими бошлиғи
Аллоқулов Абдуллатиф Абдуллаевич 1982 йил Андижон вилояти, Пахтаобод туманида туғилган. 2006 йил Тошкент ислом университетининг бакалавриати, 2008 йил эса ушбу олийгоҳнинг магистратурасини тамомлаган. Исломшунос мутахассис.
Аллоқулов Абдуллатиф Абдуллаевич 2018 йилда тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган “Абу Ҳафс Насафийнинг “Ақоид” асари ва унинг шарҳлари таҳлили” мавзусидаги диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилган.
Аллоқулов Абдуллатиф 2008-2015 йилларда Тошкент ислом университети Исломшунослик кафедраси катта ўқитувчиси, 2015-2017 йилларда Тошкент ислом университети таянч докторанти, 2018-2019 йилларда Тошкент ислом университети Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази Ҳадисшунослик бўлими мудири, 2019-2020 йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Ижтимоий ва мутахассислик фанлари кафедраси мудири, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар маркази Исломшунослик бўлими мудири лавозимларида меҳнат қилган.
2015 йилда Қозоғистон, 2018 йилда Туркия мамлакатларида ўтказилган халқаро анжуманларда маърузалар билан иштирок этган.
Ҳозирда Аллоқулов Абдуллатиф Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган ФЗ-202002144 – “Мотуридия таълимотига оид ақидавий матнларнинг академик таржима ва шарҳлари ҳамда уларнинг электрон кутубхонасини яратиш” амалий лойиҳасига раҳбарлик қилмоқда.
У 40 дан зиёд мақола, ўқув-услубий қўлланма ва рисолаларнинг муаллифи ҳисобланади.
Изоҳлар