ТАЖИЕВ АЗИЗ ШАВКАТОВИЧ
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари
Тажиев Азиз Шавкатович 1983 йил 21 апрелда Тошкент вилоятида туғилган. 2006 йил Тошкент ислом университетининг бакалавриати, 2008 йил эса ушбу олийгоҳнинг магистратурасини тамомлаган. Диншунос мутахассис.
Тажиев Азиз Шавкатович 2019 йилда тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган “Ҳадисларнинг диний ақидапарастликка қарши моҳияти” мавзусидаги диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилган.
У 2008-2010 йилларда Оҳангарон шаҳар саноат касб-ҳунар коллежи ижтимоий фанлар ўқитувчиси, 2010-2011 йилларда Тошкент вилоят давлат педагогика институти Шарқ тиллари ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси, 2011-2014 йилларда Навоий давлат кончилик институти Олмалиқ кон-металлургия факультети Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси, 2014-2017 йилларда “Jurabek Laboratories” ўзбек-араб қўшма корхонаси ишлаб чиқариш таҳлилчиси, 2017-2019 йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси таянч докторанти лавозимларида фаолият кўрсатган.
Тажиев Азиз 30 дан зиёд илмий мақола ва рисолалар муаллифи ҳисобланади.
Изоҳлар