СОТВОЛДИЕВ ОЙБЕК ХАЙРУЛЛО ЎҒЛИ
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Таржималар бўлими бошлиғи
Сотволдиев Ойбек Хайрулло ўғли 1996 йил Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида туғилган. 2014-2018 йилларда Тошкент ислом университетининг “Ислом тарихи ва манбашунослиги” йўналишида таҳсил олган. 2018-2020 йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Ислом тарихи ва манбашунослиги” ихтисослигини тамомлаган.
Сотволдиев Ойбек 2019-2020 йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар маркази кичик илмий ходими, 2020 йилда “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадисларининг замонавий талқинини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа кичик илмий ходими лавозимларида фаолият кўрсатган.
2020-2022 йилларда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Таржималар бўлими етакчи илмий ходими лавозимида ишлаган. 2022 йилдан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Таржималар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.
Сотволдиев Ойбекнинг 10 дан ортиқ илмий мақолалари халқаро ва маҳаллий журнал ва конференция тўпламларида чоп этилган. Ҳозирда у “Муҳаммад ибн Саъд Зуҳрий “Табақот ал-кубро” асари ислом тарихига оид муҳим манба” мавзусида илмий изланиш олиб бормоқда.
Изоҳлар