ЖЎРАЕВ ШУКРУЛЛО РАҲИМОВИЧ
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Замонавий ислом тадқиқотлари бўлим бошлиғи
Жўраев Шукрулло Раҳимович 1982 йил Андижон вилояти Асака туманида туғилган. У 2005 йил Тошкент ислом университетининг бакалавриатини, 2007 йил эса мазкур олийгоҳнинг магистратурасини тамомлаган ва Мусулмон мамлакатлари ҳуқуқий тизими мутахассислигини қўлга киритган. Жўраев Шукрулло Раҳимовичнинг 2022 йил – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган “Муҳаммад Шайбоний асарларида халқаро муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусидаги докторлик диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилган.
Жўраев Шукрулло 2005-2007 йилларда Тошкент иқтисодиёт коллежи ўқитувчиси, 2007-2009 йилларда Тошкент ислом университети Ислом ҳуқуқи кафедраси кабинет мудири, 2009-2018 йилларда Тошкент ислом университети Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази Шариат (Фиқҳ) бўлимининг катта илмий ходими, Ислом ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси, 2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази бош мутахассиси лавозимларида меҳнат қилган.
Жўраев Шукрулло 30 дан зиёд илмий ишлар муаллифи ҳисобланади.
Изоҳлар