07.09.2021
335

АБУ АҲМАД ИЁДИЙ

Абу Аҳмад Иёдий Имом Абу Мансур Мотуридийнинг устози Абу Наср Иёдийнинг ўғли бўлган. “Дор ал-Жузжоня” мактабидан етишиб чиққан аллома Имом Мотуридийдан таълим олган ва машҳур фақиҳ даражасига кўтарилган.

Абул Муин Насафий ўзининг “Табсират ал-адилла” номли асарида у ҳақда илиқ фикрларни келтирган. Хусусан, Насафийнинг таъкидлашича, Мовароуннаҳр ва Хуросонда “Садр ал-фуқаҳо” унвонига эга бўлган олим Абу Ҳафс Ажалий Бухорий у ҳақда: “Абу Ҳанифа мазҳабининг ҳақ эканига далил шуки, Абу Аҳмад Иёдий ушбу мазҳабда бўлган. Чунки у ботил мазҳабга эргашиши мумкин эмас”, – деган.

Бироқ Ҳаким Самарқандий Абу Аҳмаднинг отаси Абу Наср Иёдийни қаттиқ ҳурмат қилиб, илиқ сўзлар билан мақтаган. Жумладан, “Табсират ал-адилла” асарида келтирилишича, Ҳаким Самарқандий Абу Наср Иёдий ҳақида: “Шайх Абул Қосим Самарқандийнинг ривоят қилишича, Абу Наср Иёдийнинг ҳузурига турли оқимлар вакиллари ўз ақидавий қарашларини исботлаш мақсадида келганларида, Иёдийнинг кучли далил-исботлари қаршисида мағлуб бўлиб, ортларига қайтар эдилар”.

Ҳаким Самарқандийдан фарқли равишда, Ибн Закариё Абу Аҳмад ҳақда ижобий фикр билдириб, уни ибодат масалаларида мужтаҳид олим сифатида эътироф этган.

Ҳаким Самарқандийнинг ривояти саҳиҳ бўлса, Абу Аҳмад Иёдий дастлаб уламоларнинг эътирофига сазовор бўлиб, кейинчалик танқидга учраган бўлиши мумкин. Чунки у отаси каби ёшлигидан машҳур бўлиб кетган. Шу сабабли шуҳрат ва мансабга ружу қўйган бўлиши мумкин. Зеро, Абу Наср Иёдийни мақтаб тилга олган Ҳаким Самарқандий унинг фарзанди Абу Аҳмад Иёдийни асоссиз танқид қилиши мантиқдан йироқ.

Натижада “Дор ал-Жузжония”да танқидга учраган Абу Аҳмад “Дор ал-Иёдия” номли мактабга асос солади. Абу Аҳмад бу билан “Дор ал-Жузжония” мактабининг асосий вакили ҳисобланган устози Абу Мансур Мотуридийнинг танқидига учрашини хаёлига ҳам келтирмаган эди.

Турк тадқиқотчиси Аҳмет Акнинг таъкидлашича, “Дор ал-Иёдия” мактаби вакиллари сомонийлар сулоласи вакиллари билан илиқ муносабатда бўлганлар. Ушбу мактабнинг йирик вакиллари сифатида Абу Аҳмад Иёдий ва Ҳаким Самарқандийларнинг номларини келтириш мумкин. Аҳмет Акнинг фикрига кўра, Ҳаким Самарқандий сомонийлар сулоласи амирининг талаби билан “ас-Савод ал-аъзам” номли асар ёзган. Унда мовароуннаҳрлик олимлар ҳақидаги маълумотларга ҳам ўрин ажратилган бўлса-да, бироқ Имом Мотуридийнинг номи тушириб қолдирилган. Аҳмет Ак ушбу маълумотга таянган ҳолда, Ҳаким Самарқандий Имом Мотуридийнитан олмаган, деган хулосага келган. Бироқ Ҳаким Самарқандийнинг Абу Мансур Мотуридий фаолиятига бефарқ бўлгани асоссиз. Чунки Абул Муин Насафийнинг келтиришича, Ҳаким Самарқандий Имом Мотуридийнинг қабртошига “Ушбу қабр илмларни ўз нафасларигача қамраб олган, уларни тарқатишда кўп заҳматлар чеккан, унинг мероси кўп мадҳ қилинган, ўзининг умр дарахтидан кўплаб мевалар тера олган улуғ зотнинг қабридир”, деган мақтов сўзларини ёздириб қўйган.

Таъкидлаш лозимки, ушбу муҳитда илмий ҳурфикрлилик мавжуд бўлган, ҳанафий уламолар ўртасида катта ғоявий рақобат учрамаган, балки уларнинг асосий рақиблари мўътазилийлик, нажжорийлик, муржиийлик каби оқимлар бўлган.

                      

 

 

 

 

Қўшимча малумот

АБУ БАКР ИЁДИЙ
(ваф. 361/971 й.) Абу Бакр Иёдий иёдийлар сулоласининг вакили ҳисобланиб, Абу Аҳмад Иёдийнинг укасидир. Унинг “ал-Масоил ал-ашрия” номли асари машҳур...
ҚИВОМУДДИН ИТҚОНИЙ
Олимнинг тўлиқ исми Қивомуддин Амир Котиб ибн Амир Умар ибн Амир Ғозий Фаробий Итқоний бўлиб, у 1286 йилда Сайҳун дарёси...
АБУ НАСР ИЁЗИЙ
(ваф. IX асрнинг сўнгги чораги) Тўлиқ исми Абу Наср Аҳмад ибн Аббос ибн Ҳусайн Самарқандий бўлган Абу Наср Иёзий Абу...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry