30.03.2021
357

АБУ САЛАМА САМАРҚАНДИЙ

Алломанинг тўлиқ исми Абу СаламаМуҳаммад ибн Муҳаммад Самарқандий Бухорий бўлиб, у ҳақда бизгача жуда кам маълумот етиб келган. Унинг қачон туғилиб, қачон вафот этгани маълум эмас. Тахминан ҳижрий ИВ асрнинг иккинчи ярмида яшаб ижод қилган. 

Абу Салама фиқҳ илмини Абу Аҳмад Иёдийдан ўрганган. Бу ҳақда Қурашийнинг “ал-Жавоҳир ал-музия”, Ибн Қутлубуғонинг “Тож ат-тарожим”, Тамимийнинг “Табақот ас-сания” асарларида зикр этилган. Мазкур манбаларда олим ҳақида деярли бир хил маълумот берилган. Шу билан бир қаторда, Абул Муин Насафий ҳам у ҳақда маълумот бериб ўтган. Жумладан, унинг Абу Аҳмад Иёдийдан калом ва фиқҳ илмларини ўрганиб, ижоза олганини қайд этган.

Абу Саламанинг Имом Мотуридий билан бевосита мулоқот қилганига оид маълумотлар мавжуд эмас. Бироқ унинг Абу Аҳмад Иёдийдан таълим олгани ҳисобга олинадиган бўлса, уни Имом Мотуридий шогирдининг шогирди бўлган дейиш мумкин.

Абу салама Самарқандийнинг бизга маълум бўлган ягона асари “Жумал усул ад-дин” ҳисобланади. Ҳаким Самарқандийнинг “ас-Савод ал-аъзам” асари каби, ушбу манба ҳам ўз даврида ислом динининг асосий тамойилларини халққа ўргатиш мақсадида сомонийлар сулоласи амири томонидан чиқарилган расмий буйруқ асосида ёзилган. Асарда асосан Имом Мотуридийнинг ақидавий қарашлари ёритилган. Манба ҳажман кичик, 16 варақдан иборат. У 1989 йил туркиялик тадқиқотчи Аҳмет Соим Киловуз томонидан таҳқиқ қилинган бўлиб, “Маtürидилиğиn Tемел İnаnç İлкелеrи” (Мотуридийликнинг асосий ақидавий тушунчалари) номи билан турк тилига таржима қилинган. Шу билан бир қаторда, Илҳом Қосимий томонидан ҳам таҳқиқ қилиниб, шарҳлар билан тўлдирилган ҳолда нашр этилган. 

Абу Саламанинг ушбу китобига Ибн Яҳё номи билан машҳур бўлган олим Ибн Закариё Яҳё ибн Исҳоқ “Шарҳ Жумал усул ад-дин ли Аби Салама Самарқандий” номли шарҳ ҳам ёзган.

Ибн Яҳёнинг ушбу шарҳи Абу Салама Самарқандий ҳаётига оид маълумотларни тўлдиришга ёрдам беради. Жумладан, унинг ўз даврида аҳли сунна байроқдори сифатида қўли ва тили билан бидъат аҳлини мағлуб этганини билиб олиш мумкин. Имом Мотуридийнинг шогирди ҳамда яқин дўсти Абулҳасан Рустуфағний унинг мутлақ фақиҳ (фуқаҳои мутлақин)лардан бўлганини таъкидлаган. 

Абу Салама Самарқандий фиқҳ илмидан талабаларга дарс бера оладиган, фатволар чиқара оладиган, фиқҳий масалаларда баҳсу мунозарага кириша оладиган даражага етганидан сўнг калом илмида ҳам юксак эътибор қозонган. 

Қўшимча малумот

АБУ БАКР ИЁДИЙ
(ваф. 361/971 й.) Абу Бакр Иёдий иёдийлар сулоласининг вакили ҳисобланиб, Абу Аҳмад Иёдийнинг укасидир. Унинг “ал-Масоил ал-ашрия” номли асари машҳур...
АБУ АҲМАД ИЁДИЙ
Абу Аҳмад Иёдий Имом Абу Мансур Мотуридийнинг устози Абу Наср Иёдийнинг ўғли бўлган. “Дор ал-Жузжоня” мактабидан етишиб чиққан аллома Имом...
ҚИВОМУДДИН ИТҚОНИЙ
Олимнинг тўлиқ исми Қивомуддин Амир Котиб ибн Амир Умар ибн Амир Ғозий Фаробий Итқоний бўлиб, у 1286 йилда Сайҳун дарёси...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry