14.07.2021
395

АБУ СУЛАЙМОН МУСО ИБН СУЛАЙМОН ЖУЗЖОНИЙ

(ваф. 200/816 й.) 

Абу Сулаймон Жузжоний ўз даврининг машҳур фақиҳлари ҳисобланган Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийлардан таълим олган. Олим ушбу икки имомдан Абу Ҳанифанинг “ал-Фиқҳ ал-акбар” ва “ар-Рисола ала Усмон ал-Баттий” номли асарларини ривоят қилган. Шу билан бир қаторда, Муҳаммад Шайбоний “ал-Асл” (“ал-Мабсут”) асарининг у ривоят қилган нусхаси олимлар томонидан энг ишончли деб эътироф этилган.

Абу Сулаймон Жузжоний ўта тақводор бўлгани сабабли халифа Маъмуннинг қозилик лавозимини қабул қилиш ҳақидаги таклифини жаҳли тез эканини баҳона қилган ҳолда рад этган. Аллома “Дор ал-жузжония” мактабининг илк устозларидан бири ҳисобланади.

Заҳабий унинг Ибн Муборакдан ҳадис ривоят қилганини қайд этган. Жузжонийдан эса Аҳмад ибн Муҳаммад Биртий, Бишр ибн Мусо, Абу Хотим Розий ва бошқалар ривоят қилганлар.

Абу Сулаймон Жузжоний ўта самимийлиги билан аҳли ҳадисларнинг муҳаббатига сазовор бўлган. Абу Хотимнинг ёзишича, у Қуръонни махлуқ деганларни куфрда айблаган.

Жузжоний “ас-Сияр ас-сағир”, “ас-Солат”, “ар-Раҳн”, “Наводир ал-фатво” каби асарларнинг муаллифи ҳисобланади.

Қўшимча малумот

АБУ БАКР ИЁДИЙ
(ваф. 361/971 й.) Абу Бакр Иёдий иёдийлар сулоласининг вакили ҳисобланиб, Абу Аҳмад Иёдийнинг укасидир. Унинг “ал-Масоил ал-ашрия” номли асари машҳур...
АБУ АҲМАД ИЁДИЙ
Абу Аҳмад Иёдий Имом Абу Мансур Мотуридийнинг устози Абу Наср Иёдийнинг ўғли бўлган. “Дор ал-Жузжоня” мактабидан етишиб чиққан аллома Имом...
ҚИВОМУДДИН ИТҚОНИЙ
Олимнинг тўлиқ исми Қивомуддин Амир Котиб ибн Амир Умар ибн Амир Ғозий Фаробий Итқоний бўлиб, у 1286 йилда Сайҳун дарёси...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry