07.07.2021
327

МУҲАММАД ИБН МУҚОТИЛ РОЗИЙ

(ваф. 248/862 й.)   

Муҳаммад Розий Муҳаммад Шайбоний ҳамда Абу Мутиъ Балхий каби олимлардан таълим олган бўлиб, фаолияти давомида Рай шаҳри қозиси лавозимида ишлаб, Абу Ҳанифа таълимотининг кенг тарқалишига улкан ҳисса қўшган. Айниқса, унинг ушбу таълимотни тарқатишдаги саъй-ҳаракатлари Рай шаҳрида яққол намоён бўлган.

Заҳабий ўзининг “Мезон ал-эътиқод” асарида Муҳаммад ибн Муқотил Розий янглиш равишда Марвазий деб аталишини, аслида унинг нисбаси Марвазий эмаслигини таъкидлаган.

Ибн Ҳажар ўзининг “Лисон ал-мезон” асарида қайд этишича, Муҳаммад Розийдан машҳур тарихчи олим Муҳаммад ибн Жарир Табарий ҳадис ривоят қилган. Шунингдек, муҳаддислар султони Имом Бухорий ҳам ундан ҳадис тинглаган бўлса-да, бироқ ривоят қилмаган.

Ибн Ҳажар бу борада диққатга сазовор қуйидаги маълумотни келтирган: “Имом Бухорий: “Муҳаммад ибн Муқотил бизга ҳадис айтиб берган. Уни Розий деб атар эдилар. Унинг қавли саҳиҳлиги “осмондан то ергача барча инсонлар Муҳаммад ибн Муқотилдан ривоят қилган кишига таянардилар”, деган эътирофда ўз тасдиғини топган”, –  деган”.

Рай шаҳри тарихи ҳақида сўз кетганда, Муҳаммад ибн Муқотил ҳақидаги қуйидаги маълумот албатта тилга олинар эди: “У аҳли раъйнинг Рай шаҳридаги имоми бўлиб, ўша ерда вафот этган. У фиқҳ илми пешқадамларидан бири бўлган. У Суфён ибн Уяйна, Абу Муовия, Ибн Фазл, Маҳорибий, Ҳакам ибн Салам ва бошқа олимлардан ҳадис ривоят қилган. Ўз навбатида, ундан Муҳаммад Айюб, Ҳумомий, Муҳаммад ибн Али ибн Ҳаким Термизий, Аҳмад ибн Холид ибн Жаъфар, Ҳусайн ибн Ҳамдон ва бошқалар ривоят қилганлар. Аллома Муҳаммад ибн Ҳасаннинг издошларидан бўлиб, Сулаймон ибн Шуайб ва Али ибн Муъбадларнинг табақасига мансуб бўлган.   

    

 

 

 

Қўшимча малумот

АБУ БАКР ИЁДИЙ
(ваф. 361/971 й.) Абу Бакр Иёдий иёдийлар сулоласининг вакили ҳисобланиб, Абу Аҳмад Иёдийнинг укасидир. Унинг “ал-Масоил ал-ашрия” номли асари машҳур...
АБУ АҲМАД ИЁДИЙ
Абу Аҳмад Иёдий Имом Абу Мансур Мотуридийнинг устози Абу Наср Иёдийнинг ўғли бўлган. “Дор ал-Жузжоня” мактабидан етишиб чиққан аллома Имом...
ҚИВОМУДДИН ИТҚОНИЙ
Олимнинг тўлиқ исми Қивомуддин Амир Котиб ибн Амир Умар ибн Амир Ғозий Фаробий Итқоний бўлиб, у 1286 йилда Сайҳун дарёси...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry