19.01.2023
291

АБУ АЛИ ИБН СИНО

 (980-1037)

Буюк даҳо Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан ибн Али ибн Сино ҳижрий 370 (милодий 980) йилда Бухоронинг Афшона, ҳозирги Исфана қишлоғида туғилган. У ёшлигиданоқ ўткир зеҳни ва илмга қизиқииши билан ҳаммани лол қолдирарди. Ибн Сино Ан-Нотилий қўлида тарбия олади. У астрономия, фалсафа, математика, физика, кимё, тиббиёт, мантиқ, адабиёт, минералогия ва бошқа фанлар билан шуғулланган. 10 ёшида Қуръонни ёд олган, 16 ёшдаёқ атоқли табиб бўлган. У Бухоро амири Нуҳ иби Мансурни даволаб, саройнинг бой кутубхонасидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган. 

Ибн Сино 1002 йилда Бухородан чиқиб кетади, Урганч, Обивард, Насо, Нишопур, Журжон, Рай, Исфаҳон, Ҳамадон каби шаҳарларда бўлади. У 1037 йилда (ҳижрий 428) 57 ёшида Ҳамадон шаҳрида вафот этади. Мутафаккирнинг турли фанларга оид 450 дан ортиқ илмий асарлар яратганлиги маълум. Бироқ бизгача Ибн Синонинг 242 та асари етиб келган. Шулардан 4 таси адабиётга, 5 таси мусиқага, ўндан ортиғя астрономияга оид асарлардир ва ҳок. Ибн Сино Шарқда «Шайхур-Раис», Ғарбда эса «Авиценна» номи билан машҳур. «Юсуф қиссаси» Қуръон сюжети асосида ёзилган биринчи асар бўлиб, рамзий-мажозий усулдадир. «Расолат - ат тайр» («Қуш рисоласи»), «Уйғоқ ўғли Тирик» («Ҳайй ибн Яқзон») каби асарлари ҳам рамзий-мажозий услубда, «Саломон еа Ибсол» эса ишқий-саргузашт асардир. Ибн Сино шоир сифатида достон, қасида, ғазал, рубоий, фардлар яратган. Унинг шеърларида илм-маърифатга даъват, дунё сирларини билишга интилиш, яхши ахлоқий хислатларни эгаллашга чорлов асосий ўрин тутади. Шеъриятнинг назарий масалалари унинг «Мусиқа илмида катта тўплам» асарида ҳам тадқиқ этилган. «Шеър образли сўзлардан иборат бўлиб, ритмли, бир-бирига мувофиқ иборалардан таркиб топган ҳамда мисралари бир-бирига тенг, вазнлари такрорланган, охирги товушлар бир-бирига ўхшаш бўлиб келган сатрларга айтилади», - дейди Ибн Сино. У тиббий йўл-юриқларни, кўрсатмаларни шеърий йўл билан баён этган. Булар уржузалар деб аталган. Бунға сабаб уларнинг ражаз вазнида ёзилганидир.
Асарлари: «Китоб аш-шифо», «Донишнома», «Китоб ал-қонун фи-т-тиб» («Тиб қонунлари китоби», 5 китоб, 14 жилддан иборат бўлган), «Саломоп ва Ибсол», «Юсуф қиссаси», «Рисолат ат-тайр» («Қуш рисоласи»), «Уйғоқ ўғли Тирик», «Тиббий уржуза», «Фаан аш-шеър» («Шеър санъати», шеър. илми, юнон шеъриятининг тур ва шакллари ҳақида), «Мусиқа илмида катта тўплам» ва бошқ.

Қўшимча малумот

МИРЗО УЛУҒБЕК
(1394-1449) Улуғбек 1394 йил 22 мартда Эроннинг ғарбидаги Султония шаҳрида А. Темурнинг ҳарбий юришлари пайтида туғилган. Тўрт ёшидан бошлаб унинг...
АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ (973-1048)
Беруний 973 йил Хоразмнинг Қиёт (Кат) шаҳрида дунёга келган. Дастлабки таълимни она шаҳрида олган. Машҳур олим Абу Наср ибн Али...
АБУ НАСР ФОРОБИЙ
(873-950) Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ўзлуғ Тархон Форобий 873 йилда Форобда туғилган. Дунё аҳли Арастуни биринчи муаллим деб...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry