20.07.2023
178

АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ (973-1048)

Беруний 973 йил Хоразмнинг Қиёт (Кат) шаҳрида дунёга келган. Дастлабки таълимни она шаҳрида олган. Машҳур олим Абу Наср ибн Али Ироқдан илми нужум, риёзиёт каби фанлардан дарс олади. У 17 ёшида илк астрономик кузатишларни ўтказади. 150 дан ортиқ илмий асарлар ёзиб қолдирган. Абу Райҳон Беруний 1048 йил Ғазнада вафот этган. «Берун» ёки «Бирун» сўзи «ташқари» деган маънони англатади. Маълумотларда  келтирилишича  унинг 152  та  китобининг  номи  маълум.  Бизгача  улардан  27  тасигина  етиб  келган.  Унинг  бир  қанча  китоби география  илмига  бағишланган. Бу  соҳанинг  ривожланишида  Берунийнинг  табиат  ҳодисаларини ўрганш усуллари,  ҳаракат, товуш, иссиқлик, ёруғлик, электр, магнетизм, атмосферадаги  ҳодисалар, модда  тузилиши  ҳақидаги  ижодий  ишлари  катта  аҳамиятга  эга. Берунийнинг  ўша  даврда  яратган  кашфиётларидан  бири - глобус ихтиро этганлигидир. У  Қуёш атрофида  сайёралар  айланишини,  Ер  эса  ана  шу  сайёралардан  бири  эканлигини  айтади. Асарлари: «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» (тақвим ва йил ҳисоби, шунингдек, суғдийлар, қадимги хоразмликлар, форслар, юнонлар, яхудийлар, христианлар ва мусулмонларнинг байрамлари, урф-одатлари тўғрисида маълумот берувчи асар), «Геодезия», «Қуёш ҳаракатини аниқлаш йўли», «Минералогия», «Сайдана», «Ҳиндистон» ва бошқ.

Қўшимча малумот

МИРЗО УЛУҒБЕК
(1394-1449) Улуғбек 1394 йил 22 мартда Эроннинг ғарбидаги Султония шаҳрида А. Темурнинг ҳарбий юришлари пайтида туғилган. Тўрт ёшидан бошлаб унинг...
АБУ НАСР ФОРОБИЙ
(873-950) Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ўзлуғ Тархон Форобий 873 йилда Форобда туғилган. Дунё аҳли Арастуни биринчи муаллим деб...
АҲМАД АЛ-ФАРҒОНИЙ
(797-867)Буюк аллома Аҳмад Фарғоний Фарғонада туғилган. IХ асрда яшаб ижод этган. Унинг асл исми Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry