19.07.2023
154

АБУ НАСР ФОРОБИЙ

(873-950) 

 Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ўзлуғ Тархон Форобий 873 йилда Форобда туғилган. Дунё аҳли Арастуни биринчи муаллим деб билишса, Форобийни «Муаллимус-соний», яъни «Иккинчи муаллим» деб аташган. Бошланғич маълумотни она юртида олган, кейин Тошкент, Бухоро, Самарқандда ўқиган, Бағдод, Исфаҳон, Ҳамадон, Рай шаҳарларида бўлган. 
Форобий 70 дан ортиқ тилни билган, фалсафа, арифметика, геометрия, астрономия, мусиқа, табиат, физика, кимё, оптика, тиббиёт, биология ва бошқа фанлар соҳасидаги кашфиётлари билан катта шуҳрат қозониб, 160 дан ортиқ асар ёзган. Бизгача 40 га яқин асари етиб келган. Форобий 950 йилда Дамашқда вафот этган.
Асарлари: «Арасту қонунларининг моҳияти ҳақида», «Шеър санъати ҳақида» (Арастунинг «Поэтика» асарига шарҳ сифатида ёзилган рисола), «Фозиллар шаҳри аҳолисининғ фикрлари», «Илмларнинг келиб чиқиши ва таснифи», «Бахт-саодатга эришув ҳақида рисола» ва бошқ.

Қўшимча малумот

МИРЗО УЛУҒБЕК
(1394-1449) Улуғбек 1394 йил 22 мартда Эроннинг ғарбидаги Султония шаҳрида А. Темурнинг ҳарбий юришлари пайтида туғилган. Тўрт ёшидан бошлаб унинг...
АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ (973-1048)
Беруний 973 йил Хоразмнинг Қиёт (Кат) шаҳрида дунёга келган. Дастлабки таълимни она шаҳрида олган. Машҳур олим Абу Наср ибн Али...
АҲМАД АЛ-ФАРҒОНИЙ
(797-867)Буюк аллома Аҳмад Фарғоний Фарғонада туғилган. IХ асрда яшаб ижод этган. Унинг асл исми Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry