05.08.2023
151

МИРЗО УЛУҒБЕК

(1394-1449) 

Улуғбек 1394 йил 22 мартда Эроннинг ғарбидаги Султония шаҳрида А. Темурнинг ҳарбий юришлари пайтида туғилган. Тўрт ёшидан бошлаб унинг тарбияси билан бувиси Сароймулк ва бобоси Темур шуғулланадилар. Улуғбекка шоир Муҳаммад Солиҳнинг бобоси Амир Шоҳ Малик васийлик ва мураббийлик қилади. Амир Темур севимли неварасини сафарларда, юришларда ҳам бирга олиб юрган. 

Темур вафотидан сўнг 15 яшар Улуғбек Самарқанд ҳокими бўлади. Пойтахти Ҳирот бўлган Хуросон давлатини ўзи бошқаради. Улуғбек ўз атрофига «ўз даврининг Афлотуни» деб ном олган Қозизода Румий (Улуғбек уни ўзига устоз деб билган), «ўз замонасининг Птоломейи» бўлган Али Қушчи, математик ва астрономлар Мансур Коший, Биржандий, Мирам Чалабий, Ғиёсиддин Жамшид каби олимларни жамлаган. 

Самарқанддаги Обираҳмат сойи ёқасида 3 қаватли, баландлиги 50 метр бўлган расадхона қурдириб, унда 1018 та юлдузнинг мувозанатини аниқлашган. Улуғбек ўғли Абдулатиф розилиги билан 1449 йили ёлланган қотил Аббос томонидан ўлдирилган.

Асарлари: «Зижи жадиди Кўрагоний», «Бир даража синусини аниқлаш ҳақида рисола», «Рисолаи Улуғбек», «Тўрт улус тарихи».

Қўшимча малумот

АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ (973-1048)
Беруний 973 йил Хоразмнинг Қиёт (Кат) шаҳрида дунёга келган. Дастлабки таълимни она шаҳрида олган. Машҳур олим Абу Наср ибн Али...
АБУ НАСР ФОРОБИЙ
(873-950) Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ўзлуғ Тархон Форобий 873 йилда Форобда туғилган. Дунё аҳли Арастуни биринчи муаллим деб...
АҲМАД АЛ-ФАРҒОНИЙ
(797-867)Буюк аллома Аҳмад Фарғоний Фарғонада туғилган. IХ асрда яшаб ижод этган. Унинг асл исми Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry