31.10.2022
170

МОВАРОУННАҲР ИЛМИЙ МУҲИТИДА ИМОМ МОТУРИДИЙНИНГ ТУТГАН ЎРНИ (2-қисм)

“Таъвилот ал-Қуръон” асарида фиқҳий мавзулар ўртага ташланиб, унинг ечимини тавсия қилиш Имом Мотуридийнинг фақиҳлигини исботлайди. Жумладан, Пайғамбаримизнинг “Мерос қолдирмаймиз ва биз қолдирган нарсалар садақадир” ҳадиси остида фақиҳларнинг қарашларини келтириб таҳлил қилади ва мавзу юзасидан ўзининг қарашини тақдим қила олади. У “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг кўплаб ўринларда Абу Ҳанифа, Муҳаммад ибн Ҳасан, Абу Юсуф каби олимларнинг сўзларидан фойдаланган. Баъзи ўринларда ҳанафийлик мазҳаби имомларидан бирортасини айнан келтирмай “асъҳобларимиз” деган атамани қўллаган. Абул Муин Насафий (ваф. 508/1114) Имом Мотуридийнинг Абу Ҳанифа билан ўртасидаги алоқани тавсифлаб шундай деган: “Шайх Абу Мансур Абу Ҳанифанинг этагини усул ва фуруъда маҳкам тутган”.

Манбаларда Имом Мотуридийни “зоҳид, Раббоний олим” деб васф этилиши, тасаввуфда уни юқори мартабаларга чиққанини англатади. Жумладан, олим ўзининг “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг “Қасос сураси, 614-615”, “Аҳзоб сураси, 113”, “Ҳадид сураси, 49-50”, “Инсон сураси, 352”, “Назиъат сураси 378” ва “Моида” сураси, 61-оятларида илоҳий муҳаббат, зуҳд, тақво, охиратни дунёдан устун қўйиш каби тасаввуфнинг нозик қирралари ҳақида сўз юритган. Мазкур оятларнинг тафсирида келган маълумотлар Имом Мотуридийни тасаввуф пешвоси сифатида баҳолаш имконини беради. Хусусан, у Аҳзоб сурасининг 113-ояти шарҳида зуҳдни икки қисмга тақсимлаб, шундай изоҳлайди: Имом Мотуридий ўзининг “Таъвилот ал-Қуръон” асарида: “Ер юзи набий ёки валийдан холи бўлмайди” деган. Абул Юср Паздавий (ваф. 493/1100) ўзининг “Усул уд-Дин” асарида Имом Мотуридий ҳақида қуйидагиларни қайд қилган: “У каромат соҳиби ва аҳли сунна вал жамоанинг раисларидан бўлган. Бобом Зоҳид Абдулкарим ибн Мусодан нақл қилинишича, Мотуридийнинг кўплаб каромлатлари бўлган”. Алишер Навоий ўзининг “Насоим ул-Муҳаббат” асарида ҳам Имом Мотуридийнинг кароматини зикр қилиб, у киши ҳақида шундай деган: “Шайх Абу Мансур Мотуридий ўз замонининг аълам уламоси эрмиш. Ул вақт уламоси аларни “Султон ал-Муиззин” дер эрмишлар. Зоҳир ва ботин улумлари била ороста эрмишлар”. У Самарқанддаги “Ал-Иёдия” мадрасасида ўқиб, маҳаллий ҳанафий фақиҳларга шогирд тушиб, улардан таълим олди. Абул Муин Насафий, Баёзий ва Забидийлар Имом Мотуридийнинг устозлари сафига Муҳаммад ибн Муқотил Розий (ваф. 248/862 й.), Нусайр ибн Яҳё Балхий (ваф.268/882), Абу Бакр Аҳмад ибн Ишоқ ибн Субайҳ Жузжоний, Абу Наср Аҳмад ибн Аббос Иёдий (ваф.275/889 й.)ларни киритган.

Имом Мотуридийнинг шогирдлари ўз даврининг етук олими, фақиҳи ва калом илми мутахассислари бўлган. Жумладан, Абул Қосим Ҳаким Самарқандий (342/953) Имом Мотуридийдан фиқҳ илмини, Абу Бакр Варроқ ва балхлик машҳур шайхлардан эса тасаввуф илмини ўрганган. Ҳаким Самарқандий Абдуллоҳ ибн Саҳл Зоҳид, Амр ибн Осим Марвазийлардан ҳадис ривоят қилган. Абул Муин Насафий уни қуйидагича таърифлаган: “У уммат рози бўлган ва улар орасида мақталган киши эди. Унинг юксаклиги ва улуғлиги қалбларга ўрнашган эди. Калом, фиқҳ, Қуръон таъвили, маърифат ва муомалот илмларини мукаммал билган ва мазкур илмларда юксак чўққиларни забт қилган олим эди”. Абул Қосим Самарқандийнинг бизгача “Ас-Савод Ал-Аъзам” номли асари етиб келган. Бу асарга Иброҳим Ҳилмий ибн Ҳусайн деган олим “Саломул аҳком ала саводил аъзам” номли шарҳ ёзган. Бу китоб Истанбулда 1896 йили нашр этилган. Имом Мотуридийнинг шогирдларидан яна бири Абул Ҳасан Рустуфағний (ваф. 350/961)дир. Абу Ҳафс Насафий ўзининг “Ал-Қанд фи зикри ул-амаи Самарқанд” асарида олим нисбасини “Рустуфағний тарзида қайд қилган”. Аксарият замонавий тадқиқотчилар уни Рустуғфаний шаклида зикр қилганлар. Олимнинг “Иршод ул-Муҳтадий”, “Китоб уз-Завоид”, “Ал-Хилоф”, “Ал-Фатаво” номли асарлари бор. Фахрул ислом Паздавийнинг бобоси Абу Муҳаммад Абдулкарим Паздавий (390/1000) ҳам Имом Мотуридийнинг етук шогирдларидан бўлган. У “Дурру ақоид аҳли сунна вал жамоа” асарининг муаллифи ҳисобланади. Манбаларда кўрсатилишича, Абу Мансур Мотуридийнинг “Китоб ат-Тавҳид” (Тавҳид китоби), “Китоб ал-Мақолот” (Моқолот китоби), “Маъхаз аш-шароиʼ” (Шариатлар манбаи), “Китоб ал-Жадал” (Мунозара китоби), “Таъвилот ал-Қуръон” (Қуръон таъвили), “Китобу баёни ваҳмил Муътазила” (Муътазилийларнинг хом-ҳаёлини баён этувчи китоб), “Радд ал-усул ал-Хамса” (Беш асосга раддия), “Китобу радди авааил ал-адилла лил Каъбий” (Каъбийнинг асосий далилларига раддия китоби), “Радду китоб ал-Каъбий фи ваъид ал-Фуссоқ” (Каъбийнинг фосиқларнинг ваъидига бағишланган китобига жавоб) каби асарлари мавжуд. Лекин санаб ўтилган бу китоблар ҳақида тўлиқ бир тасаввур йўқлиги тадқиқотчиларга қийинчилик туғдиради. Чунки илк ўрта аср мутакаллимларининг кўпгина илмий мероси каби Мотуридий асарларининг аксарияти бизгача етиб келмаган. Унинг илмий меросидан фақат “Китоб ат-Тавҳид” ва “Таъвилот ал-Қуръон”лар сақланиб қолган. Мутакаллимнинг энг муҳим асарларидан бири “Китоб ат-Тавҳид” бўлиб, унинг асл нусхаси ҳозирда Кембридж университети қўлёзмалар фондида сақланади. У 206 варақ, сатрлар сони 21 қатордан иборат. Кўчирувчи сифатида Амин Ҳанафий Шофиъий кўрсатилган. Асар 15 шаъбон 1150/31 декабрь 1735 йил кўчирилган. 1970-йили мисрлик олим Фатҳуллоҳ Хулайф узоқ йиллар давом этган изланишлари натижасида Байрутнинг “Дорул машриқ” нашриётида “Китоб ат-Тавҳид”нинг нашрини амалга оширган. Нашрда бир талай камчиликларга йўл қўйилганига қарамай, у ўзидан кейинги тадқиқотлар учун манба сифатида хизмат қилади. Шундан сўнг “Китоб ат-Тавҳид” яна бир неча маротаба нашр этилди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими Аҳмад Саъд Даманҳурий “Китоб ат-Тавҳид”нинг икки йўналишда тадқиқотини амалга оширмоқда:

Биринчиси, ҳозирги кунгача таҳқиқ этилиб, нашр этилган “Китоб ат-Тавҳид” нашрларида йўл қўйилган хато-камчиликлар тузатилган ва мавзуларга бўлинган, иқтибос қисмида мураккаб сўз ҳамда иборалар соддалаштирилган шакли; иккинчиси, китобнинг иборалари устида тадқиқот олиб бориб, унда ишлатилган атама ва ибораларни енгиллаштириб асарнинг “Тасҳили”ни яратиш. Абу Мансур Мотуридийга устози Абу Наср Иёдийнинг таъсири катта бўлган. У олимдан анъанавий ислом мезонларини ўрганиш билангина чекланиб қолмай, уни мукаммал тарзда ўзлаштириб, изчил таҳлил қилишни ҳам ўрганган. Мотуридий вафотидан сўнг Самарқанд чеккасида жойлашган Чокардиза қабристонига дафн этилади. Ўша даврдаги таомулга кўра бу қабристонга шаҳар аҳли орасида эътиборга молик таниқли олимлар, уламолар дафн этиларди. Мотуридийнинг кўплаб сафдошлари ва шогирдлари ҳам шу жойга дафн этилганлар. Бинобарин, ўрта асрларда фаолият кўрсатган кўплаб олиму уламолар ҳаётини ўрганиш учун бу қабристон ва у билан боғлиқ бўлган маълумотлар муайян аҳамият касб этиши шубҳасиздир. ХХ аср бошларида академик В.В.Бартолд Самарқанд сафари пайтида Чокардиза қабристонида бўлгани ва у жойда Мотуридий мақбарасини кўргани ҳақида маълумотлар беради.

Бундан кейинги манбаларда Мотуридий мақбараси хусусида бошқа маълумотлар деярли учрамайди. Бир неча асрлар давомида таниқли ақиҳлар, шайхлар, уламолар дафн этилган ушбу қабристон шўро даврида аҳоли яшайдиган маҳаллага айлантирилгани ҳам собиқ тузумнинг мафкуравий сиёсатидан бир кўриниш дейиш мумкин. Натижада бир қанча қабртош ва қайроқлар йўқолиб кетган. Мотуридий мақбарасини тиклаш жараёнида кўплаб фақиҳ ва уламоларнинг қабртошлари топилди. Уларнинг аксарияти қорахонийлар даврига оид бўлиб, кўплаб янги маълумотлар бериши табиий.

Мазкур қабртошлар исломшунос Б.Бобожонов томонидан ўрганилган. Чокардиза қабристонидан топилган баъзи эпиграфик ёдгорликларини ўрганиш Х аср уламолари қабртошларидан (қайроқ) бир қисми бизгача етиб келганлигини кўрсатади. Улар орасида Абул Ҳасан Рустуфағний, Абу Салама Самарқандийлар каби мотуридийлик таълимоти етакчиларининг исмлари мавжуд. 2000 йил Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Мотуридий таваллудига бағишлаб ўтказилган тантаналар арафасида Самарқандда Чокардиза қабристони ўрнида 3,5 гектарлик мажмуа барпо этилди. Мажмуа марказида Абу Мансур Мотуридий мақбараси қад кўтарди. Абу Мансур Мотуридий ўз таълимоти ва илмий асарлари билан Мовароуннаҳр илоҳиёт мактабининг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Илоҳиёт илмларининг тўла шаклланиб, такомилга етишида уларни қайта ишлаб чиқиб, маълум 2000 йил Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Имом Мотуридий таваллудига бағишлаб ўтказилган тантаналар арафасида Самарқандда Чокардиза қабристони ўрнида 3,5 гектарлик мажмуа барпо этилди. 

Мажмуа марказида Абу Мансур Мотуридий мақбараси бунёд этилган. Мақбара куб шаклида бўлиб, 12х12 метр. Гумбаз узунлиги 8,5 метр, 4 бурчагида 4 мармар устун бор, мақбара асосан пишиқ ғиштдан қурилган, ёғочдан 3 та эшик ишланган. Мақбарани ёритиш учун гумбаз остида 18 та дарчаси, 12 та мис қандили бор. Тизимга солишда катта бир ишни амалга оширди. Буюк аллома ўз қарашлари билан ҳанафийлик таълимотининг Ўрта Осиё халқлари анъаналари ва урф-одатлари билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатиб берди. Буюк ватандошимиз яратган таълимот ислом динининг буюк ақидавий мактабларидан бири сифатида кенг кўламда тан олинди. Суннийликнинг ҳанафийлик мазҳабига эътиқод қилувчиларнинг барчаси ақида бобида Имом Мотуридий ва унинг шогирдлари ҳамда издошлари ёзиб қолдирган қимматли асарларгатаяниб  иш кўрадилар. Энг эътиборлиси, ислом оламининг аксарият минтақаларида, Сурия, Ироқ, Туркия, Покистон, Ҳиндистон, Шимолий Африкада мотуридийлик таълимоти ҳозир ҳам ўрта ва олий диний ўқув юртларида мустақил фан сифатида ўқитиб келинади. Европа ва Туркия олимлари томонидан калом илми тарихига оид кўплаб тадқиқотлар амалга оширилган бўлсада, Марказий Осиё ҳудудида ушбу соҳа бўйича ҳали етарли ишлар амалга оширилгани йўқ эди. 2000 йил Имом Мотуридий таваллудининг 1130 йиллиги Ўзбекистонда кенг нишонланиши ушбу соҳада ўзбекистонлик тадқиқотчиларнинг фаолияти ривожига туртки бўлган бўлса, иккинчидан 2000 йилда олмон шарқшуноси Улрих Рудолфнинг Абу Мансур Мотуридий илмий меросига оид тадқиқоти рус ва ўзбек тилига таржима қилингани унга бўлган қизиқишни янада оширди. Ва ниҳоят 2020 йил 11 августда юртбошимиз томонидан “Имом Мотуридий халқаро илмий-адқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳани янада чуқурроқ ўрганиш, Имом Мотуридийнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилиш, мотуридийлик таълимотини халқаро миқёсда тарғиб-ташвиқ қилиш имкониятини берди. Ўтган йиллар ичида калом илми тарихи, хусусан, отуридия таълимотига бағишлаб Ўзбекистонда Ш.Зиёдов, С.Оқилов, Агдиев, И.Даминов, А.Аллоқулов ва Ў.Полвоновлар томонидан диссертациялар имоя қилинди.

Бугунги кунда мотуридийлик таълимотини изчил ўрганиш, манбаларини трофлича таҳлил қилиш хорижий ва маҳаллий мутахассислар олдида турган улкан вазифалардан биридир. Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот маркази томонидан олимнинг “Таъвилот ал-Қуръон” ва “Китоб ат-Тавҳид” асарларининг ўзбек тилига таржима қилиниши юртимизда мотуридийлик таълимоти борасидаги тадқиқотларнинг янада жонланиши ва ривожланиши гарови сифатида бахолаш мумкин. 2020 йил 3 март куни марқандда “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: Ўтмиш ва бугун” номли конференциянинг ўтказилиши фикримизнинг ёрқин исботидир.

Абдуллатиф АЛЛОҚУЛОВ,

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи

 

АДАБИЁТЛАР Р ЎЙХАТИ:

  1. Абу Мансур Мотуридий. Таъвилот ал-Қуръон. – Ж. ХВИ. – Истанбул: Дорул мизон, 2006.
  2. Абдулкарим Самъоний. Ал-Ансоб Абдурраҳмон ибн Муъаллимий. – Ж. В.
  3. Абдулқодир Қураший. Ал-Жавоҳир Ал-Музийя фи табақот Ал-Ҳанафия Абдулфаттоҳ
  4. Муҳаммад Ҳулв таҳрири остида. – Ж. ИИ. – Қоҳира: Ҳижр, 1993.
  5. Абдуллатиф Ҳасан Абдурраҳмон. Ал-Фатаво Ал-Ҳиндия. – Ж. 3. 2000.
  6. Абул Муин Насафий. Ат-Тамҳид ли қавоидит тавҳид, Жайбуллоҳ Ҳасан таҳқиқи. –Дорут тибоатил Муҳаммадия, 1986.
  7. Абул Муин Насафий. Табсиратул адилла. Ж. 1. – Б. 359., Рудолф, 1999. – Б. 135-148;
  8. Алоуддин Самарқандий. Шарҳ китоб таъвилот. – ЎзР ФА ШИ. – Қўлёзмалар асосий фонди. – Қўлёзма Но 3249.
  9. Абул Юср Муҳаммад Паздавий. Усулуд дин Ҳонз Питр Линс таҳқиқи. – Қоҳира: Мактабатул азҳария, 2003.
  10. Абул Муин Маймун ибн Муҳаммад. Табсират ал-адилла фи усул ад-дин. ИИ жилдлик.
  11. К. Салома нашрга тайёрлаган. – Дамашқ: 1990-1993. Ж. И.
  12. Абу Ҳафс Насафий. Ал-Қанд фи зикри уламаи Самарқанд // Назр Муҳаммад Файро-
  13. бий таҳрири остида. – Саудия: Мактабат ул-Кавсар, 1991.
  14. Аҳмад ибн Муҳаммад Адана. Табақот ал-Муфассирин // Сулаймон ибн Солиҳ таҳқиқи. – Мадина: Мактабатул улум вал ҳикам, 1997.
  15. Бартолд В.В. Сочинения // Работ по источниковедению. – Т. 8. – М.: Изд. Вост. Лит, 1973.
  16. Бобожонов Б. (Тошкент шахри) шахсий архивида сакланаётган 37 кабртош битиги; Додхудоева Л.Н. Эпиграфические памятники Самарканда ХИ-ХИВ вв. – Душанбе: Дониш, 1992.

13. Камолиддин Аҳмад Баёзий. Ишоротул маром мин иборотил имом // Юсуф Абдурраззоқ Шофиий таҳқиқи. – Исломобод: Замзам Публишер, 2004.

14. Камол ибн Ҳумом. Ал-Мусояра фи илмил калом. – Миср: Маҳмудия, нашр йили

кўрсатилмаган.

15. Муҳаммад ибн Муҳаммад Забидий. Итҳофус содатил муттақин би шарҳи иҳёи улумид дин. – Ж. ИИ. – Байрут: Муассасат ат-Тарихил арабий, 1994.

16. Муҳаммад ибн Ҳасан Ҳажвий. Ал-Фикрус сомий. – Ж. ИИИ. – Работ: Матбаат ал-Маъориф, 1340.

 

Қўшимча малумот

МАНБАЛАРДА “ЛОМИШИЙ” НИСБАСИНИ ОЛГАН МУТАКАЛЛИМ ОЛИМЛАР ҲАҚИДАГИ ХАБАРЛАР ТАҲЛИЛИ
Ислом динининг Марказий Осиёга кириб келиши натижасида ўлкада илм-фан янада ривож топди, нафақат мусулмонларга, балки бутун дунё халқларига устоз бўлган...
“КИТОБ АТ-ТАВҲИД” ВА “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРЛАРИНИНГ ИЛМИЙ-ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ
Абу Мансур Мотуридий аҳли сунна вал жамоа эътиқодидаги икки ақидавий йўналишнинг бири бўлган мотуридия таълимотининг асосчиси ҳисобланади. Тўлиқ исми Абу...
“РИСОЛА АС-САҲОБА” АСАРИДА ИЖТИМОИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Бошқарувнинг умавийлардан аббосийларга ўтиши, шунингдек, пойтахтнинг Суриядан Ироқ­қа кўчирилиши ислом давлатининг бутун тузилмасида ўзгаришлар бўлганини кўрсатади. Аниқ бир тартиб-интизомга асосланмаган...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry