Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна бир бор воқиф бўлмоқда. Энг муҳими, биз дунёга фақат буюк тарихимизни эмас, балки ана шу меросга муносиб бўлишга интилаётган, илм-фан, маърифат ва халқаро ҳамкорликка очиқ Янги Ўзбекистонни ҳам намоён этмоқдамиз.
Шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари томонидан тайёрланган илмий ҳамда оммабоп нашрлар хорижлик меҳмонларга тақдим этилди…
