Yangiliklar

Ўзбекистоннинг қадимий ва бой мероси дунё нигоҳида

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси вакилларидан…

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Буюк Британия сафари доирасида турдош ташкилотларга ташриф буюриб, муҳим учрашувлар ўтказмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 29-ноябр санасида делегация аъзолари иштирокида Лондон шаҳрида жойлашган Ислом маданияти марказида давра суҳбати ташкил этилди. 

Учрашувда ўтган вақт давомида икки томонлама ҳамкорликнинг натижалари сарҳисоб қилинди. Жумладан, Лондондаги ислом маданияти марказида Ўзбекистоннинг бой илмий-маданий мероси ҳақида ўтказилган тарғибот учрашуви, марказларнинг илмий нашрлари тақдимоти ижобий натижа берганлиги қайд этиб ўтилди. 

Марказ раҳбари Аҳмад Дубаян: “Имом Бухорийнинг бутун ислом уммати учун қилган хизматлари беқиёс. Шу сабабли биз Ўзбекистонни ҳурмат қилишимиз шарт”, дея алоҳида таъкидлади
Давра суҳбати давомида Британия томонига Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, диний бағрикенгликни таъминлаш борасидаги миллий тажриба ҳақида батафсил маълумот берилди.

 Ислом маданияти маркази томонидан  ҳамкорликда Ўзбекистоннинг қадимий ва бой тарихини акс эттирувчи фото-кўргазма ҳамда илмий-тадқиқот марказларининг янги нашрларининг тақдимотларини ташкил этиш таклифи билдирилди.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…