Yangiliklar

Малайзияда Имом Бухорийга бағишланган халқаро конференсия бўлиб ўтд

2024 йил 22 октябр куни Малайзиянинг Ислом маданияти институтида “Имом Бухорий илмий меросини ўрганишда замонавий ёндашувлар” мавзусида халқаро конференсия ўтказилди. Имом Бухорий…

2024 йил 22 октябр куни Малайзиянинг Ислом маданияти институтида “Имом Бухорий илмий меросини ўрганишда замонавий ёндашувлар” мавзусида халқаро конференсия ўтказилди. 

Имом Бухорий ҳаёти ва илмий меросини ўрганишга бағишланган тадбирда Малайзия миллий университети, Малайзия ислом маданияти институти, Малайзия халқаро ислом университети, Заҳра фонди, Малайзия халқ таълими вазирлиги, Қуръон ва суннатни ўрганиш илмий-тадқиқот маркази, Малайзия ислом илмлари университети, Малайзия Утар университети, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси раҳбарияти,Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар ҳамда тадқиқотчилар иштирок этдилар. Анжуманда  Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Жамолиддин Каримов “Глобаллашув шароитида ҳадисларнинг мазмунини тўғри тушуниш: муаммо ва ечимлар”, Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти Дурбек Раҳимжонов "Мовароуннаҳр уламоларининг ҳадис илми ривожида тутган ўрни" мавзусида маъруза қилдилар.  Шунингдек, анжуман асносида Марказ томонидан тайёрланган “Китоб ат-тавҳид” асари замонавий нашрининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Конференсияда иштирок этган малайзиялик олим ва мутахассислар Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан алломалар, хусусан, Имом Бухорийнинг жаҳон илм-фани ва сивилизация ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини юқори баҳоладилар.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

Маърифат ва бағрикенглик – ёшлар тарбиясининг мустаҳкам пойдевори

Ташкент Интернатионал Университйда “Жаҳолатга қарши маърифат билан кураш!” ва “Инсон қадри ва ҳуқуқларининг устуворлиги – тараққиёт пойдевори” мавзуларида маърифий учрашув ташкил этилди.…

Yangiliklar

21-октябр – Ўзбек тили байрами куни

Тил – миллатнинг руҳи, қадрияти, тарихи ва келажагидир. Унда аждодларимизнинг донишмандлиги, буюк алломаларимизнинг илмий-ижодий мероси, халқимизнинг маънавий-маданий дунёси мужассам. Она алласидан то…