Yangiliklar

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан янги нашр этилган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди

Бугун, 13 март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида устозлар ҳамда битирувчи курс талабалари иштирокида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан…

Бугун, 13 март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида устозлар ҳамда битирувчи курс талабалари иштирокида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан янги нашр этилган “Таъвилот ал-Қуръон”, “Баҳрул калом”, “Абу Мансур Мотуридий”, “Исломда таълим”, “Хаттотлик санъати жозибалари” каби 10 дан зиёд китоблар тақдимоти ўтказилди.

Тақдимотга ташриф буюрган марказ бўлим бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (Пҳд) Абдулатиф Аллоқулов йиғилганларни Рамазон билан қутлаб, илмий тадқиқот марказининг фаолияти билан таништирди.

Жумладан, илмий тадқиқот марказида таҳқиқ қилинаётган асарлар, таҳқиқ борасида Аҳмад Саъд Даманҳурий каби улуғ устозлар бошчилигидаги ишлар билан таништирди. Марказнинг йўналиши икки хил: таҳқиқ ва таржима йўналишларида фаолият олиб бориши. Таржима асарларни 7 нафар тадқиқотчи бирма-бир кўриб чиқиб, ундан сўнг марказ раҳбари кўриги бўлиши ва шундан кейингина нашрга берилишини, энг кўп урғу берилаётган нашрлар “Табсиратул адилла” ва “Таъвилотул Қуръон” асарларининг таржимаси эканлигини ҳам эслаб ўтди.

Шунингдек, маърузада илмий фаолият қилиб ўтган уламоларнинг таржимаи ҳоллари ҳамда мотуридийлик автобиографияси тайёрланаётгани, бу ишда эса маъҳад-мадраса битирувчиларининг фаоллигини алоҳида таъкидлади.

Тақдимот сўнгида марказ бўлиб бошлиғи Абдулатиф домла институт битирувчиларини фақатгина имом-хатиблик ёки мударрислик билан чекланиб қолмасдан, илмий тадқиқот марказларига ташриф буюриб, илмий йўналишда ўз устиларида кўпроқ ишлаш имконидан мазмунли фойдаланишларини тавсия қилди.

Шундан сўнг институт раҳбарияти номидан институт кутубхонасига совға қилинган асарлар ва ҳамкорлик учун миннатдорликмаъносида марказ директори Жамолиддин Каримовга ташаккурнома топширилди.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

“Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” конференсия

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом сивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусидаги ВИИ халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Мазкур конференсия Ўзбекистон халқаро…

Yangiliklar

Парижда янграган учинчи ренессанс садоси

Бундай тақдимотлар орқали жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бетакрор маънавий салоҳияти, шонли ўтмиши, бой маданий мероси, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасидан яна…

Yangiliklar

Талабалар Имом Мотуридий марказида дуал таълим асосида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида &лақуо;таълим – тадқиқот – амалиёт&рақуо; интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда замонавий дуал таълим…