Xalqaro hamkorlik

Экстремизмга қарши кураш бўйича ал-Азҳар обсерваториясига ташриф 

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази делегацияси Мисрдаги “Экстремизмга қарши кураш бўйича ал-Азҳар обсерваторияси” фаолияти билан танишди. Учрашувда муассаса директори, доктор Риҳам Абдуллоҳ…

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази делегацияси Мисрдаги “Экстремизмга қарши кураш бўйича ал-Азҳар обсерваторияси” фаолияти билан танишди. 

 Учрашувда муассаса директори, доктор Риҳам Абдуллоҳ томонидан Обсерваториянинг асосий миссияси ҳисобланган – ислом динига ёт бўлган ғояларни кузатиб бориш, таҳлил қилиш ва уларга қарши илмий асосланган раддиялар бериш тизими бўйича тақдимот қилинди. 

 Хусусан, бугунги кунда энг долзарб масалага айланган хорижий ахборот маконида ёшлар онгини заҳарлашга қаратилган хуружларга қарши курашиш механизмлари муҳокама марказида бўлди.

 Учрашув якунида икки томон ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Англашув меморандумини имзолаш ҳамда келгусидаги қўшма лойиҳаларни ўз ичига олган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Янгиликлар

Яна ўқинг

Барча янгиликлар
Yangiliklar

Маърифат ва бағрикенглик – ёшлар тарбиясининг мустаҳкам пойдевори

Ташкент Интернатионал Университйда “Жаҳолатга қарши маърифат билан кураш!” ва “Инсон қадри ва ҳуқуқларининг устуворлиги – тараққиёт пойдевори” мавзуларида маърифий учрашув ташкил этилди.…

Yangiliklar

21-октябр – Ўзбек тили байрами куни

Тил – миллатнинг руҳи, қадрияти, тарихи ва келажагидир. Унда аждодларимизнинг донишмандлиги, буюк алломаларимизнинг илмий-ижодий мероси, халқимизнинг маънавий-маданий дунёси мужассам. Она алласидан то…