СОТВОЛДИЕВ ОЙБЕК ХАЙРУЛЛО ЎҒЛИ

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Таржималар бўлими бошлиғи
Сотволдийев Ойбек Хайрулло ўғли 1996 йилда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган. 2018 йилда Тошкент ислом университетини битирган. 2018 йилда йилда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида магистратурани тамомлаган. 2023 йилда айни таълим муассасасида “Муҳаммад ибн Саъд Зуҳрийнинг “ат-Табақот ал-кубро” асари – ислом тарихига оид муҳим манба” мавзусида тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилган.
Қизиқиш соҳаси: Ислом тарихи ва маданияти, мотуридийлик таълимоти, хаттотлик, лингвистика.
Меҳнат фаолиятини 2019-2020 йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий тадқиқотлар ва инновасион лойиҳалар маркази кичик илмий ходими, 2020-2022 йилларда Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот маркази Таржималар бўлими етакчи илмий ходими лавозимларида ишлаган. 2022 йилдан ҳозиргача Таржималар бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
О.Сотволдийевнинг илмий тадқиқотлари асосан ислом тарихи ва мотуридийлик таълимоти билан боғлиқ. У 20 дан таржима ва муаллифлик китоблари, монография ва илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади.