ЖЎРАЕВ ШУКРУЛЛО РАҲИМОВИЧ

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи
Жўрайев Шукрулло Рахимович 1982 йил Андижон вилояти Асака туманида туғилган. У 2005 йил Тошкент ислом университетини, 2007 йил эса мазкур олийгоҳнинг магистратура босқичини тамомлаган.
Жўрайев Шукрулло 2022 йилда тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилган. 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан катта илмий ходим (доцент) илмий унвони берилган.
У 2007-2009 йилларда Тошкент ислом университети “Ислом ҳуқуқи” кафедраси кабинет мудири, 2009-2018 йилларда Тошкент ислом университети Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, Тошкент ислом университети “Ислом ҳуқуқи” кафедраси ўқитувчиси, 2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази бош мутахассиси, 2020-2021 йилларда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Замонавий ислом тадқиқотлари бўлими бош илмий ходими, 2021-2023 йилларда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Нашрлар бўлими бошлиғи, 2023 йилдан бугунги кунгача Замонавий ислом тадқиқотлари бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келмоқда.
Жўрайев Шукрулло 50 дан зиёд китоб, ўқув қўлланма, рисола ва илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади.