24.01.2022
249

“Ал-Ахбар ал-йаум” нашри: “Янги Ўзбекистон таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ғамхўрлик соҳаларида ислоҳотларни давом эттирмоқда”

Мисрнинг «Ал-Хабар ал-Йаум» газетаси веб-сайтида «Янги Ўзбекистон таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ғамхўрлик соҳаларида ислоҳотларни давом эттирмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Газета мухбири Фотима Бадавий қаламига мансуб ушбу мақола Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси» фармони лойиҳасида таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий соҳада илгари сурилаётган ташаббусларнинг  мазмун-моҳиятига бағишланган.

Унда қайд этилганидек, айни кунларда Ўзбекистонда турли касб эгалари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси» фармони лойиҳасини қизғин муҳокама қилишмоқда.

«Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси» фармони лойиҳасида ўтган вақт давомида тўпланган тажрибадан келиб чиққан ҳолда мамлакатнинг стратегик ривожланиши ва мақсадлари ўз ифодасини топган, - деб ёзади нашр. -Жумладан, тараққиёт стратегиясида бугунги глобаллашув жараёнларидан келиб чиққан ҳолда етти устувор йўналиш белгилаб берилмоқда».

  Муаллифнинг сўзларига кўра,  ушбу йўналишлардаги юксак марралар 100 га яқин мақсадлар ва 400 дан ортиқ чора-тадбирларда ўз аксини топган бўлиб, уларнинг барчаси халқ ҳаёти, турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

«Жумладан, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга оид барча вазифалар тараққиёт стратегиясининг тўртинчи йўналишида ўз ифодасини топган,- деб ёзади муаллиф. -Хусусан, Республикада мактабгача таълимдаги қамров даражасини ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказиш, тизимга хусусий сектор маблағларини жалб қилиш орқали 7 мингдан зиёд янги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини фойдаланишга топшириш белгиланмоқда».

Таълим-тарбиядаги узвийликни таъминлаш мақсадида, мактабларни ривожлантириш Миллий дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратилади.

Мақолада қайд этилишича, тараққиёт стратегияси доирасида таълимнинг барча йўналишида бўлгани каби олий таълим тизимни ислоҳ қилиш борасида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилади. Ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини 2022-2026 йилларда 50 фоизга етказиш мақсад қилинмоқда.  Нодавлат олий таълим муассасалари сони ҳам босқичма-босқич кўпайтирилади, 2026 йилга келиб уларнинг сони 50 тага етказилади.

  Фотима Бадавий ўз мақоласида Президент фармони лойиҳасида  қайд этилган тиббиёт йўналиши бўйича кейинги беш йилда амалга ошириладиган ишлар билан ҳам газетхонларни таништирган. Таъкидланганидек, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш ва улар учун қулайликни ошириш мақсадида Ўзбекистон ҳудудларида тиббиёт кластерлари ташкил этиш, аҳолига арзон ва сифатли дори-дармонлар етказиб бериш тизими такомиллаштириш ва бошқа қатор устувор мақсадлар назарда тутилган.

«Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси» фармони лойиҳасининг ҳар бир бандида белгилаб берилган чора-тадбирларда  мамлакатни янада тараққий эттириш, аҳоли  фаровонлигини ошириш, хусусан ёшларнинг порлоқ келажагини барпо этиш каби эзга мақсадлар ўз аксини топган», деб ёзади «Ал-Ахбар ал-Йаум».

Қўшимча малумот

Ўзбекистон ва Малайзия ҳамкорлигида “Ислом цивилизациясининг буюк алломалари” мавзусига бағишланган учинчи халқаро анжуман ташкил этилди
Жорий йил 24-25 май кунлари Малайзия Ислом цивилизацияси институтида “Ислом цивилизациясининг буюк алломалари” мавзусидаги учинчи халқаро илмий-амалий семинар ташкил этилди,...
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этиш...
Имом Мотуридий мероси бўйича халқаро танлов
Ал-Азҳар мажмуаси раҳбар ўринбосари доктор Муҳаммад Дувайнийнинг таъкидлашича, Имом Мотуридий мероси бўйича халқаро танлов динни ёт ғоялардан тозалаш каби масъулиятли...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry