15.03.2023
169

Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этиш учун 15-16 март кунлари амалий ташриф билан Анқара шаҳрида бўлади.

Навбатдан ташқари саммитнинг кун тартибига мувофиқ, фавқулодда вазиятларни бошқариш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш борасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш истиқболлари кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, саммит давомида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Ташриф давомида саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Таъкидлаш керакки, жорий йилда Туркий давлатлар ташкилотига Ўзбекистон Республикаси раислик қилмоқда. Самарқанд саммитида эришилган келишувларга мувофиқ,  савдо, “яшил” иқтисодиёт, инвестициялар, инновациялар, транспорт, логистика, фан, таълим ва маданий-гуманитар алмашинув соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган 30 дан ортиқ кўп томонлама тадбир амалга оширилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
расмий веб-сайти

Қўшимча малумот

Ўзбекистон ва Малайзия ҳамкорлигида “Ислом цивилизациясининг буюк алломалари” мавзусига бағишланган учинчи халқаро анжуман ташкил этилди
Жорий йил 24-25 май кунлари Малайзия Ислом цивилизацияси институтида “Ислом цивилизациясининг буюк алломалари” мавзусидаги учинчи халқаро илмий-амалий семинар ташкил этилди,...
Имом Мотуридий мероси бўйича халқаро танлов
Ал-Азҳар мажмуаси раҳбар ўринбосари доктор Муҳаммад Дувайнийнинг таъкидлашича, Имом Мотуридий мероси бўйича халқаро танлов динни ёт ғоялардан тозалаш каби масъулиятли...
2-март — Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган кун
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1945-йил 24-октябрда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва ялпи хавфсизликни мустаҳкамлаш орқали тинчликни таъминлаш журъати билан чиққан 51 мамлакат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry