27.05.2023
146

Ўзбекистон ва Малайзия ҳамкорлигида “Ислом цивилизациясининг буюк алломалари” мавзусига бағишланган учинчи халқаро анжуман ташкил этилди

Жорий йил 24-25 май кунлари Малайзия Ислом цивилизацияси институтида “Ислом цивилизациясининг буюк алломалари” мавзусидаги учинчи халқаро илмий-амалий семинар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 

Семинар Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси, Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот марказлари билан ўзаро ҳамкорликда гибрид шаклда бўлиб ўтди. 

Анжуман ишида 100 дан ортиқ иштирокчи, хусусан, икки мамлакат илмий-тадқиқот марказлари ва олий таълим муассасалари вакиллари, етакчи олимлар қатнашдилар.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Малайзия дин ишлар вазири Моҳд Наим бин Мохтар икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар соҳада самарали ҳамкорликни ижобий баҳолар экан, дўстона алоқаларни янада ривожлантиришдан Малайзия томони манфаатдор эканлигини алоҳида таъкидлади. 

Мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни, ислом динининг асл инсонпарварлик ва маърифатпарварлик моҳиятини ҳамда ислом цивилизациясининг бой меросини халқаро миқёсда тарғиб этишга йўналтирилган кенг кўламли чора-тадбирларга юқори баҳо берди.

Вазир Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирлар тарихда иккита Маърифий Ренессансга асос солганини алоҳида эътироф этди. “Уларнинг илмий-ижодий кашфиётлари умумбашарият тараққиёти ривожига мислсиз ҳисса қўшган. Мазкур бой меросни ўрганишга Малайзияда ҳам катта қизиқиш мавжуд. Икки мамлакат илмий-тадқиқот марказлари ўртасидаги ҳамкорлик ушбу меросимизни чуқур тадқиқ қилиш ва кенг тарғиб этишга катта ҳисса қўшаётгани қувонарли ҳолдир”, деди у.

Вазир ҳар йили ташкил этилаётган мазкур илмий форум халқларимизнинг азалий тарихий алоқалари ва муштарак қадриятлари асосида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш учун муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилаётганини қайд этди.

Тадбир давомида Малайзия ва Ўзбекистон олимлари ҳамкорлигида нашр этилган “Ислом цивилизациясининг мутафаккирлари” номли китобнинг тақдимот маросими ҳам ўтказилди.

Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон ҳаётининг барча жабҳаларида, хусусан, диний-маърифий соҳада татбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ислом цивилизациясининг маънавий-интеллектуал меросини тадқиқ қилиш ва тарғиб этиш борасида республикада кейинги йилларда амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар ва лойиҳаларга оид батафсил маълумот берилди. 

Анжуман давомида жаҳон илм-фани ва ислом цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган мусулмон дунёсининг буюк алломалари ҳаёти ва илмий мероси бўйича тақдимотлар ўтказилди. Жумладан, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий, Муҳаммад Ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино каби мутафаккирларнинг мероси ҳақида атрофлича фикр юритилди.

Шунингдек, Малайзия томони вакилларининг эътиборига Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳияти, “Ўзбекистон – ислом цивилизацияси маркази” ва “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” брендлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар ҳавола қилинди.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, элчихона ташаббуси билан 2021-2022 йилларда Малайзия Ислом цивилизацияси институти, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси, Имом Бухорий халқаро илмий- тадқиқот маркази ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланган. 

Биринчи онлайн семинар Малайзия Ислом цивилизацияси институти ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси доирасида 2021 йил 8-9 апрель кунлари “Ислом цивилизациясининг буюк алломалари” мавзусида ўтказилган эди. 2022 йил 19 май куни эса “Шарқ алломаларининг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси” мавзусида иккинчи халқаро илмий-амалий онлайн конференция ташкил этилганди.

Қўшимча малумот

Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этиш...
Имом Мотуридий мероси бўйича халқаро танлов
Ал-Азҳар мажмуаси раҳбар ўринбосари доктор Муҳаммад Дувайнийнинг таъкидлашича, Имом Мотуридий мероси бўйича халқаро танлов динни ёт ғоялардан тозалаш каби масъулиятли...
2-март — Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган кун
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1945-йил 24-октябрда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва ялпи хавфсизликни мустаҳкамлаш орқали тинчликни таъминлаш журъати билан чиққан 51 мамлакат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry