09.01.2022
243

Буюк Британия ОАВ Ўзбекистонни 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлардан бири сифатида атади

Янги йилнинг биринчи кунида  Буюк Британиянинг оммабоп «The Independent» онлайн-нашри сайтида «2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар» сарлавҳали  мақола эълон қилинди.

Нашр таҳририяти ушбу соҳага ихтисослашган журналистларнинг тавсиялари асосида саёҳат қилиш учун энг оммабоп 10 та йўналишни эълон қилган. Ушбу рўйхатга Норманд ороллари, Шимолий Ирландия, Канада, Испания, Италия, Туркия, Миср, Бутан ва Ўзбекистон киритилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири

Нашрнинг сайёҳлик бўйича муҳаррири Ҳелен Коффи ушбу руйхатдан ўрин олган Ўзбекистон ҳақида тўхталар экан, Ипак йўлининг маданий ва тарихий жиҳатдан қоқ марказида жойлашган, бой меросга эга мамлакатга саёҳат қилиш таассуротларга бой бўлишини таъкидлаган.

Ўзбекистон бир неча йил аввал Буюк Британия фуқароларига виза талабларини енгиллаштиргани, энди улар мамлакатда визасиз 30 кунгача бўлиб туриши мумкинлиги қайд этилган.

Муаллиф Ўзбекистонга сафарни режалаштираётганда ўз ўқувчиларига жорий йил ўтказилиши режалаштирилган халқаро фестиваллар ва бошқа йирик маданий тадбирларни ўз жадвалига киритишни маслаҳат берган. Унинг айтишича, ушбу маданий тадбирлар, албатта, сайёҳлар орасида катта қизиқиш уйғотади.

Ҳелен Коффи  Хивада ўтказиладиган «Лазги» халқаро рақс фестивали, Мўйноқдаги «Стихия» мусиқа фестивали, Қўқонда уюштириладиган лаванда фестивали, Самарқандда ҳар икки йилда бўлиб ўтадиган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали, Тошкент ва Бухородаги «Ипак йўли» адабий фестивали, Қўқон ҳунармандлар халқаро фестивали ва Тошкент халқаро кинофестивалини санаб ўтган.

Бундан ташқари, санъат ва меъморчилик ихлосмандлари эътибори бу йил очилиши кутилаётган Ислом цивилизацияси маркази ва қайта таъмирланган Давлат санъат музейига ҳам қаратилган.

манба: yuz.uz

 

Қўшимча малумот

Ўзбекистон ва Малайзия ҳамкорлигида “Ислом цивилизациясининг буюк алломалари” мавзусига бағишланган учинчи халқаро анжуман ташкил этилди
Жорий йил 24-25 май кунлари Малайзия Ислом цивилизацияси институтида “Ислом цивилизациясининг буюк алломалари” мавзусидаги учинчи халқаро илмий-амалий семинар ташкил этилди,...
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этиш...
Имом Мотуридий мероси бўйича халқаро танлов
Ал-Азҳар мажмуаси раҳбар ўринбосари доктор Муҳаммад Дувайнийнинг таъкидлашича, Имом Мотуридий мероси бўйича халқаро танлов динни ёт ғоялардан тозалаш каби масъулиятли...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry