09.01.2022
262

Испания ОАВ: Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси — янги устувор йўналишлар

Испаниянинг етакчи халқаро онлайн-нашрларидан бири — «El Mundo Financiero» саҳифасида «Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси — янги устувор йўналишлар» сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда Ўзбекистонда давлат раҳбарининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилгани ўқувчилар эътиборига ҳавола этилган.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Президенти фармони лойиҳасида еттита устувор йўналиш бўйича чора-тадбирлар ўз ифодасини топган «йўл харитаси»ни тасдиқлаш назарда тутилган.

«Инсон қадри учун» тамойилига асосан ишлаб чиқилган етти устувор йўналиш инсон шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш орқали инсонпарвар давлат яратиш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш, адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини мамлакат тараққиётининг асосий ва зарур шартига айлантириш, миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш, маънавий тараққиётни таъминлаш, тубдан ислоҳ қилиш ва бу соҳани янги босқичга кўтариш, умумбашарий муаммоларни миллий манфаатлар асосида ҳал этиш, мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб бориш мақсадларини қамраб олган», — деб ёзади испан нашри.

Нашр Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида иқтисодий ривожланишнинг кейинги беш йилга мўлжалланган асосий йўналишлари белгилаб олинаётганини алоҳида таъкидлаган, деб хабар беради «Дунё» АА.

Шунингдек, «Эл Мундо Финанcиеро«да «Стратегия аҳоли жон бошига ишлаб чиқаришни сифатли ва сезиларли даражада ошириш, саноат ишлаб чиқаришини кўпайтириш ва миллиардлаб инвестицияларни жалб қилиш каби катта мақсадларни кўзда тутган. Умуман олганда, кейинги беш йил ичида аҳоли жон бошига ЯИМни 1,6 баробар ошириш вазифаси турибди»,— деб таъкидланади.

манба: yuz.uz

Қўшимча малумот

Ўзбекистон ва Малайзия ҳамкорлигида “Ислом цивилизациясининг буюк алломалари” мавзусига бағишланган учинчи халқаро анжуман ташкил этилди
Жорий йил 24-25 май кунлари Малайзия Ислом цивилизацияси институтида “Ислом цивилизациясининг буюк алломалари” мавзусидаги учинчи халқаро илмий-амалий семинар ташкил этилди,...
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этиш...
Имом Мотуридий мероси бўйича халқаро танлов
Ал-Азҳар мажмуаси раҳбар ўринбосари доктор Муҳаммад Дувайнийнинг таъкидлашича, Имом Мотуридий мероси бўйича халқаро танлов динни ёт ғоялардан тозалаш каби масъулиятли...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry