06.01.2022
285

АБДУРАХМОНОВ ИХТИЁР БАХТИЁРОВИЧ

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Мотуридийлик таълимоти тадқиқотлари бўлими бош илмий ходими

Абдурахмонов Ихтиёр Бахтиёрович 1990 йил Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. У 2010 йил "Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом билим юртини, 2014 йил Тошкент ислом институти бакалавриатини, 2016 йилда Тошкент ислом университетининг магистратурасини тамомлаган.

Ихтиёр Абдурахмонов меҳнат фаолиятини 2016 йил Тошкент ислом университети Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази илмий ходими сифатида бошлаб, 2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази мутахассиси лавозимида фаолият кўрсатган.

У 2020 йилдан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Мотуридийлик таълимоти тадқиқотлари бўлими бош илмий ходими бўлиб ишлаб келмоқда.
Абдурахмонов Ихтиёр 10 дан зиёд илмий ишлар муаллифи ҳисобланади. У ҳозирда “Алоуддин Самарқандийнинг "Шарҳ ат-Таъвилот" асари тафсир илмига оид манба” мавзуси устида илмий изланиш олиб бормоқда.

Қўшимча малумот

ЖЎРАЕВ УЛУҒБЕК БОХАДИРОВИЧ
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Замонавий ислом тадқиқотлари бўлими бош илмий ходимиЖўраев Улуғбек Бохадирович 1986 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2010...
ХОЛМЎМИНОВ ФЕРУЗ ЗАРИФ ЎҒЛИ
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Замонавий ислом тадқиқотлари бўлими етакчи илмий ходимиХолмўминов Феруз Зариф ўғли 1993 йил 2 майда Самарқанд...
ҒУЛОМОВ ЗАРИФЖОН ЎКТАМЖОН ЎҒЛИ
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Нашрлар бўлими катта илмий ходимиҒуломов Зарифжон Ўктамжон ўғли 1995 йил Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида туғилган....

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry