29.11.2022
139

ЖЎРАЕВ УЛУҒБЕК БОХАДИРОВИЧ

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Замонавий ислом тадқиқотлари бўлими бош илмий ходими

Жўраев Улуғбек Бохадирович 1986 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2010 йил Тошкент ислом университети бакалавриатини, 2012 йил мазкур олийгоҳнинг Замонавий мусулмон мамлакатлари ҳуқуқий тизими мутахассислиги бўйича магистратура босқичини тамомлаган.

2012–2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девони Назорат-ахборот бўлими масъул ходими, 2015–2016 йилларда Тошкент ислом университети Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази Экспедиция ва тақриз бўлими катта илмий ходими, 2016–2017 йилларда Тошкент ислом университети Илмий педагогик кадрларни тайёрлаш бўлими бошлиғи, 2017–2022 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими лавозимларида меҳнат қилган. 

10 дан зиёд илмий мақола ва рисолалар муаллифи ҳисобланади. Ҳозирги кунда “Мусулмон мамлакатлари ҳуқуқий тизимида жазони ижро этиш механизмларининг ўзгариш тенденциялари” мавзусида илмий изланиш олиб бормоқда.   

Қўшимча малумот

ХОЛМЎМИНОВ ФЕРУЗ ЗАРИФ ЎҒЛИ
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Замонавий ислом тадқиқотлари бўлими етакчи илмий ходимиХолмўминов Феруз Зариф ўғли 1993 йил 2 майда Самарқанд...
АБДУРАХМОНОВ ИХТИЁР БАХТИЁРОВИЧ
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Мотуридийлик таълимоти тадқиқотлари бўлими бош илмий ходимиАбдурахмонов Ихтиёр Бахтиёрович 1990 йил Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида...
ҒУЛОМОВ ЗАРИФЖОН ЎКТАМЖОН ЎҒЛИ
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Нашрлар бўлими катта илмий ходимиҒуломов Зарифжон Ўктамжон ўғли 1995 йил Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида туғилган....

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry