29.11.2022
127

ХОЛМЎМИНОВ ФЕРУЗ ЗАРИФ ЎҒЛИ

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Замонавий ислом тадқиқотлари бўлими етакчи илмий ходими

Холмўминов Феруз Зариф ўғли 1993 йил 2 майда Самарқанд вилоятида туғилган. 2016 йил Тошкент ислом университети бакалавриатини, 2018 йил Россия Федерацияси Тюмень давлат университетининг магистратура босқичини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 2018–2019 йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Исломшунослик факультети деканати услубчиси сифатида бошлаган. 2019–2022 йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Илмий тадқиқотлари ва инновацион лойиҳалар маркази Замонавий диний муаммоларни ўрганиш бўлими кичик илмий ходими, 2020 йилда “ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадисларининг замонавий талқинини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа кичик илмий ходими лавозимларида фаолият кўрсатган.

20 га яқин илмий мақола ва рисолалар муаллифи ҳисобланади. Ҳозирда Индонезияда ислом динининг тарқалишида самарқандлик олимларнинг ўрни мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда. 

Қўшимча малумот

ЖЎРАЕВ УЛУҒБЕК БОХАДИРОВИЧ
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Замонавий ислом тадқиқотлари бўлими бош илмий ходимиЖўраев Улуғбек Бохадирович 1986 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2010...
АБДУРАХМОНОВ ИХТИЁР БАХТИЁРОВИЧ
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Мотуридийлик таълимоти тадқиқотлари бўлими бош илмий ходимиАбдурахмонов Ихтиёр Бахтиёрович 1990 йил Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида...
ҒУЛОМОВ ЗАРИФЖОН ЎКТАМЖОН ЎҒЛИ
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Нашрлар бўлими катта илмий ходимиҒуломов Зарифжон Ўктамжон ўғли 1995 йил Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида туғилган....

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry