16.11.2021
301

Сирожиддин Ғазнавий

Абу Ҳафс Сирожуддин Умар ибн Исҳоқ ибн Аҳмад ал-Ғазнавий аш-Шиблий

ваф.773/1372

Таҳминан 704/1304 йилларда Ғазнада туғилган. Сирожул Ҳиндий лақаби билан танилган. Илк таҳсилини ўз мамлакати ва Туркистон шаҳарларида олган. Важиҳуддин Деҳлавий, Шамсуддин Хатиб Дулий, Сирожиддин Сақафий ва Рукниддин Бадавуний каби олимлардан фиқҳ илмини ўрганган. Кейинчалик ҳаж сафарига йўл олиб, Маккада Шайх Ҳизрдан Шиҳобиддин Суҳравардийнинг “Аворифул маориф” асари асосида тасаввуфий таълим олган. 740/1339 йилда аввал ҳам ташриф буюргани Қоҳира шаҳрига бориб, Аловуддин ибн Туркманий, Маҳмуд ибн Абдураҳмон Исфаҳоний ва Аҳмад ибн Мансур Жавҳарий каби олимлар илмидан баҳраманд бўлган.

Юксак заковати, равон баёни ва ўз асарлари билан давлат кишиларининг эътиборига тушган Ғазнавий Миср қозиюл-қузоти Жамолиддин Туркманийга ноиб этиб тайинланган. Кейинроқ Миср қози-аскарлигига тайинланган Ғазнавий 769/1368 йилда Жамолиддин Туркманий вафот этгач, қозиюл-қузот лавозимини эгаллаган. Умрининг охирига қадар мазкур мансабда қолган олим Зайниддин Бистомийнинг вафоти сабаб Ибн Тулун масжидида тафсир дарслари ҳам ўқиган. Ғазнавий 773/1372 йилда Қоҳирада вафот этган.

Асарлари. 1. «ал-Ғурротул мунифа фи таҳқиқи баъзи масоилил Имом Аби Ҳанифа». (Қоҳира: 1950; Байрут: 1986). Муаллиф ҳанафий мазҳабини таржиҳ этишининг сабабларини баён қилган ушбу асарида Фаҳриддин Розийнинг ҳанафийларни танқид қилган “ал-Бурҳон ал-баҳоиййа” номли форсча асарини арабчага таржима қилиб, уни танқид қилган. 2. «Шарҳул ақидатут-Таҳовия» (Қозон: 1311). 3. «Ат-Тавшиҳ». Бурҳонуддин Марғиноний қаламига мансуб “Ҳидоя” асарининг шарҳи бўлиб, жадал методида ёзилган. 4. «Фатово». Муаллифнинг фатволарни бир жойга жамлаган китоби. 5. «Зубдатул аҳком фи ихтилафил мазаҳибил аимматил арбаъатил аълам». Мазҳаблар ўртасидаги фарқларни кўрсатиб берувчи қиёсий ҳуқуқшуносликка оид асар. Иброҳим Аҳмад ибн Сулаймон Умар 1983 йилда Имом Муҳаммад ибн Сууд университетида ушбу асар бўйича магистрлк диссертацияси эълон қилган. 6. «Шарҳул Муғний». Ҳаббозий қаламига мансуб “ал-Муғний” асарининг шарҳи. Маккадаги Уммул Қуро университетида асарнинг 1-жилди Сатарё Афанди Зайн томонидан (1986 й), 2-жилди эса Муҳаммад Аҳмад Кулий тарафидан (1987 й) докторлик иши сифатида нашрга тайёрланган. 7. «Кошифу маъонил Бадиъ». Музаффаруддин Ибн Соатнинг усулул фиқҳга доир “Бадиъ ан-низом” асарининг 4 жилдлик шарҳи. 8. «Лавоиҳул-анвор фир-радд ъала ман анкара ъалал-ъарифин латоифал асрор». Авлиёларнинг кароматларини исботлаш учун қаламга олинган асар. 9. «Мухтасар ат-талҳис». Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг “ал-Жомеъ ал-кабир”ига Муҳаммад ибн Аббод Ҳилотий томонидан ёзилган “Талҳис” асарига Али ибн Балабон Форисий ҳозирлаган шарҳнинг мухтасаридир.

Манбаларда Ғазнавийга нисбат берилган яна бир қатор асарларнинг номи ҳам учрайди.

(Туркия Диёнат Вақфи энциклопедияси асосида тайёрланди)

Қўшимча малумот

Хаббозий
Абу Муҳаммад Жалолуддин Умар ибн Муҳаммад ал-Хўжандий ал-Хаббозий(ваф. 691/1292)Хаббозий 629/1232 йилда Мовароуннаҳр шаҳарларидан бири бўлган Хўжандда туғилган. Ўз юртида таълим...
Жамолиддин Ғазнавий
Жамолиддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ҒазнавийВаф. 593/1197Жамолиддин Ғазнавийнинг ҳаёти ҳақида кўп маълумот сақланиб қолмаган. Машҳур ҳанафий фақиҳи Аловуддин Косоний...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry