16.11.2021
313

Жамолиддин Ғазнавий

Жамолиддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Ғазнавий

Ваф. 593/1197

Жамолиддин Ғазнавийнинг ҳаёти ҳақида кўп маълумот сақланиб қолмаган. Машҳур ҳанафий фақиҳи Аловуддин Косоний ва Аҳмад ибн Юсуф Алавий Ҳусайнийлардан фиқҳ илмини ўргангани маълум. Олим ўз даврида фиқҳ ва усулул-фиқҳ бобида ҳанафийларнинг етакчи олимларидан саналган. Ғазнавий 593/1197 йилда Ҳалаб шаҳрида вафот этган.

Асарлари. 1. «ал-Муқаддиматул Ғазнавиййа фил фуруъил ҳанафиййа». Ибодатларга доир саккиз бобдан таркиб топган китобнинг Сулаймония кутубхонасида 30 га яқин нусхаси сақланади. Асарга Ибн Зиё номи билан танилган Абул Бақо Муҳаммад ибн Аҳмад Қураший “аз-Зиё ал-маънавиййа ъалал муқаддиматил Ғазнавиййа”, Аҳмад ибн Ҳасан Кафавий “Фатҳул азизил ғаний фи шарҳи муқаддиматил Ғазнавий” ва Абу Бакр Сайфулҳақ ибн Муслиҳуддин Боснавий ат-Травникий “Нурун набавий” номли шарҳлар ёзишган. 2. «ал-Ҳовил Қудсий». Қуддусда ёзилгани учун “қудсий” номи берилган асар фиқҳга оид бўлиб, уч бўлимдан ташкил топган. Биринчи бўлимда ақида ва калом, иккинчи бўлимда усулул фиқҳга доир баъзи маълумотлар берилган. Анчагина қисқа бўлган ушбу икки бўлимдан кейин учинчи бўлимда умумий фиқҳ китобларига хос услубда масалалар ёритилган. Асарнинг Сулаймония кутубхонасида турли нусхалари мавжуд (Асад Афанди, № 660; Раисулкуттоб Мустафо Афанди, № 424, 425; Шаҳид Али Пошо, № 1017; Янги Жомеъ, № 408). 3. «Ақоидул Ғазнавий». Ушбу асарнинг бир нусхаси Сулаймония кутубхонасида Абу Ҳанифа, Абу Жаъфар Таҳовий ва Абу Ҳафс Насафийларнинг ақоид рисолалари жойлашган мажмуъанинг ичида келган (Бағдодли Ваҳби Афанди, № 2028/3). 4. «Аҳадисул аҳкам». 5. «Равзатул мутакаллимин фи усулид-дин». Мазкур асар Ғазнавийнинг ақида илмига оид муҳим китоби ҳисобланади. Асар “Усулуд-дин” номи билан 1998 йилда Байрутда нашр этилган. 6. «ал-Мунтақо мин равзатил мутакаллимин». Мазкур асар “Равзатул мутакаллимин фи усулид-дин” номли асарининг мухтасари ҳисоблананади.

Шунингдек, манбаларда Ғазнавийнинг қиёсий ҳуқуққа доир “ар-Равза фи ихтилафил уламо” ва усулул фиқҳ бўйича “Китоб фи усулил фиқҳ” номли асарлари ҳам борлиги айтилади.

(Туркия Диёнат Вақфи энциклопедияси асосида тайёрланди)

Қўшимча малумот

Хаббозий
Абу Муҳаммад Жалолуддин Умар ибн Муҳаммад ал-Хўжандий ал-Хаббозий(ваф. 691/1292)Хаббозий 629/1232 йилда Мовароуннаҳр шаҳарларидан бири бўлган Хўжандда туғилган. Ўз юртида таълим...
Сирожиддин Ғазнавий
Абу Ҳафс Сирожуддин Умар ибн Исҳоқ ибн Аҳмад ал-Ғазнавий аш-Шиблийваф.773/1372Таҳминан 704/1304 йилларда Ғазнада туғилган. Сирожул Ҳиндий лақаби билан танилган. Илк...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry