28.08.2023
73

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Индонезияда хизмат сафарида бўлиб турибди

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов бошчилигидаги делегация Индонезияда хизмат сафари билан бўлиб турибди.

Ташриф давомида Индонезиянинг бир қатор диний-маърифий ташкилотлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан конструктив ва самарали учрашувлар бўлиб ўтди.

Хусусан, Саҳид университетида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Индонезия томони ўртасида академик ҳамкорликни ривожлантириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, илмий стажировкалар ташкил этиш, ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

Шу куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Саҳид университети ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Шунингдек, Саҳид университети ҳузурида Туризм соҳасида академик тадқиқот марказининг очиш бўйича келишув имзоланди. Ушбу марказ Ўзбекистон ва Индонезиянинг туризм соҳасидаги бой салоҳиятини кенг тарғиб этиш, зиёрат туризми йўналишида илмий тадқиқотларни амалга ошириш, ҳамкорликда халқаро конференсия ва семинарлар ташкил этиш билан шуғулланиб, Ўзбекистоннинг зиёрат туризми брендини жаҳон бўйлаб янада оммалаштиришга хизмат қилади.

Хизмат сафари давом этмоқда.

Манба: iiau.uz

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry