29.08.2023
69

Ҳамкорлик ривожида янги босқич

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов бошчилигидаги делегация Индонезияда бўлиб туришибди.

Академия вакилларининг навбатдаги учрашуви Индонезия Дин ишлари вазири ўринбосари С.Дасуки билан бўлиб ўтди.

Унда сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, айниқса, диний-маърифий соҳани қўллаб-қувватлаш, ислом илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломаларимиз илмий меросини ўрганишга катта эътибор қаратилаётгани ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашувда зиёрат туризмини қўллаб-қувватлаш, динлараро бағрикенглик ва мулоқотни янада ривожлантириш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, Индонезия Дин ишлари вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ислом университети томонидан Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабалари учун таълим грантлари ажратиш бўйича келишувга эришилди. Дин ишлари вазирлиги билан Ўзбекистонга зиёрат туризми йўналишида индонезиялик сайёҳларни жалб этиш, “Умра+” дастури доирасида ҳамкорлик қилишнинг аниқ механизмлари кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита ва Индонезия Дин ишлари вазирлиги ўртасида жамиятда диний бағрикенгликни таъминлаш ва ёт ғояларга қарши муросасиз курашиш, “Жаҳолатга қарши – маърифат” йўналишида ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ҳамкорлик меморандумини имзолаш таклиф этилди.

Манба: iiau.uz

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry