30.08.2023
65

Академия вакилларининг Индонезия Уламолар кенгаши аъзолари билан учрашуви ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов бошчилигидаги делегация аъзолари Индонезия Уламолар кенгаши аъзолари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида янги Ўзбекистонда азалий диний қадриятларни қайта тиклаш, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Насафий, Баҳоуддин Нақшбанд ва етти пир алломаларининг табаррук қадамжоларини обод этишга катта эътибор қаратилаётгани, масжид ва мадрасалар обод бўлаётгани, фуқароларимиз ҳаж ва умра ибодатларини юксак савияда адо этаётганлари тўғрисида кенг қамровли маълумот берилди.

Индонезия Уламолар кенгаши билан ўзаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги икки мамлакат имом-хатибларининг ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, жорий йилда Индонезия Уламолар кенгаши раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифини уюштириш ва Самарқанд шаҳрида мамлакатимиз ва индонезиялик исломшунос, диншунос олимлар иштирокида ёшлар таълим-тарбияси ва маърифатига эътиборни ошириш масаласи бўйича халқаро илмий анжуман ўтказиш каби таклифлар билдирилди.

Мулоқот самимий ва дўстона руҳда кечди.

Манба: iiau.uz

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry