11.08.2023
52

Академия вакилларининг ёзги мактаб сафари давом этмоқда

Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессор-ўқитувчи ва талабаларининг Сингапур ­– Малайзия – Индонезия мамлакатларидаги ёзги мактаб сафари доирасидаги навбатдаги манзили Малайзиянинг Перлис штати бўлди.

Сафар дастурига биноан Перлис ислом университети вакиллари билан учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори Салим Дусанов, Малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази директори Хусниддин Ахмедов, Магистратура бўлими бошлиғи Аширали Абдирашидов, Имом Мотуридий маркази мутахассиси Шукрулло Жўраев ҳамда делегация аъзолари иштирок этишди.

Учрашувда Академия ҳақида маълумотлар, унинг фаолияти, мақсад ва вазифалари, яқин истиқболдаги режалари, зиёрат туризми бўйича амалга оширилаётган ишлар, Академия ҳузурида фаолият юритаётган марказлар тўғрисида, шунингдек, Академиянинг халқаро ҳамкорлик фаолияти бўйича қилинаётган ишлар, хорижий ҳамкор ташкилотлар бўйича батафсил маълумот берилди.

Суҳбат давомида Перлис ислом университети проректори ва Бизнес факултети декани яқиндан алоқалар ўрнатиш бўйича катта қизиқиш билдирди. Жумладан, ўзаро профессор-ўқитувчилар, талабалар алмашинуви, онлайн учрашувлар ташкиллаштириш, уларнинг талабаларини Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига саёҳатини ташкиллаштириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида ҳамкорларга Академиянинг эсдалик совғаси ҳамда Зиё медиа маркази томонидан тайёрланган Ўзбекистон зиёрат туризми бўйича филмларнинг электрон нусхалари тақдим этилди.

Икки томон самимий ва самарали ўтган учрашув учун ўзаро миннатдорлик изҳор этишди.

Манба: iiau.uz

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry