26.06.2023
109

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Замонавий ислом тадқиқотлари бўлими илмий ходими Феруз Холмўминовнинг докторлик (PhD) диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтди

2023 йил 26 июнь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Замонавий ислом тадқиқотлари бўлими илмий ходими Холмўминов Феруз Зариф ўғлининг 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослигидан тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган “Индонезияда ислом дини тарқалишида самарқандлик олимларнинг ўрни”  мавзуидаги докторлик диссертацияси ҳимояси ўтказилди.

 

Диссертация ҳимоясида Индонезия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, Индонезиянинг Пендидикан университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институтининг фахрий профессори Сунарё Картадината бошчилигидаги дипломатик корпус вакиллари ҳам иштирок этдилар.

 

 

Қизғин муҳокамаларга бой ўтган ҳимоя якунида Холмўминов Феруз Зариф ўғлининг диссертацияси Илмий кенгаш аъзолари томонидан ижобий баҳоланиб, иш бўйича илиқ фикрлар билдирилди.

Диссертация Ислом тарихи ва манбашунослиги йўналишида олиб борилган муҳим тадқиқотлардан бири ҳисобланиб, келгусида бу борада амалга ошириладиган илмий изланишлар учун фундаментал манба бўлиб хизмат қилади.     

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази 
Матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry