26.06.2023
110

Ҳаким Термизийнинг Қуръон тафсирига бағишланган илк асари топилди ва нашр этилди

Тасаввуф ва тафсир илми ривожига салмоқли ҳисса қўшган қомусий олим Ҳаким Термизийнинг Қуръон тафсирига бағишланган илк асари бугунгача “йўқолган” деб келинар эди.

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Жўрабек Чўтматовнинг изланишлари самараси ўлароқ ушбу асар қўлёзмаси Туркиянинг Бурдур шаҳридан топилди ва у нашрга тайёрланди.

Дунё тадқиқотчилари эътиборига ҳавола этиш мақсадида асар араб тилида Истанбул шаҳридаги “Дор ал-кутуб-арабия” нашриётида “Баҳр ат-тафсир” (“Тафсир уммони”) номи билан чоп этилди. Асарни ўзбек тилида ҳам нашр этиш кўзда тутилган.  

Маълумот учун. Ҳаким Термизий (820-932) 400 дан ортиқ китоб ёзган бўлиб, улардан олтмишга яқини бизгача етиб келган. Алломанинг асарлари Париж, Қоҳира, Дамашқ, Искандария, Истанбул ва Лондон каби шаҳарлардаги қўлёзмалар жамғармаларида сақланади.  

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry