23.06.2023
83

Соҳа раҳбарлари яратилган шароитлар билан танишиб, зиёратчилар билан суҳбатлашди

Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлган Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Макка шаҳридаги “Рошидия”, “Аброж Дана”, “Лаба Дарна” ва “Руба ал-Ҳижаз” меҳмонхоналаридаги юртимиз зиёратчилари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

Мутасаддилар томонидан зиёратчиларимизга тақдим этилаётган замонавий имкониятлар, хоналар шинам ва озодалиги, ошхоналарнинг санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳамда витаминга бойлиги, тиббий ва транспорт хизматларининг узлуксизлигига катта эътибор қаратилди. Бу каби қулайликлар бўлғуси ҳожиларимизнинг эмин-эркин, ихлосу имон билан ибодат қилишларига хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, соҳа раҳбарлари ибодат билан машғул бўлиб турган ҳамюртларимиз билан учрашиб, уларга кўрсатилаётган хизматлар ҳамда яратиб берилган шароитлар борасидаги фикр-мулоҳазаларини тинглади. Юртдошларимиз ўзаро мулоқотларда мавсумга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрилгани, барча имкониятлар муҳайё қилинганини якдил эътироф этдилар. Қолаверса, улар ҳаж ибодатларини адо этиш чоғида ҳар қадамда давлатимизнинг меҳр ва эътиборини, кўмагини дилдан ҳис этаётганликларини изҳор этишди.

Учрашувда Президент маслаҳатчиси томонидан ишчи гуруҳи, элликбошилар ва шифокорлар жамоасига ўз йўналишлари бўйича муҳим топшириқ ва тавсиялар берилди. Зиёратчилар ибодатларини бекаму кўст адо этишлари учун барча шарт-шароитларни ҳозирлаш муҳимлигини таъкидлади.

Дарҳақиқат, бу каби савобли ишлар замирида инсон қадрини улуғлаш каби эзгу мақсадлар мужассам. Бундай юксак эътиборни бўлажак ҳожиларимиз Мадинаи мунавварада ҳам, Маккаи мукаррамада ҳам ҳис қилишмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry