13.06.2023
78

Ҳаж мабрур бўлиши учун ният ва амалнинг холислиги муҳим!

Шу йил 11 июнь куни Маккаи мукаррамадаги “Abroj Dana” меҳмонхонасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири шайх Алижон қори мазкур муборак шаҳарда тоат-ибодат, дуою зикр ва зиёрат билан машғул бўлиб турган юртимиз ҳожиларига улуғ ҳаж ибодатини мукаммал бажариш тўғрисида манфаатли суҳбат қилиб берди. 

Файзли суҳбат асносида шайх Алижон қори улуғ ибодатнинг маънавий жиҳатларига алоҳида тўхталиб, Ҳақ таолога маҳбуб ибодат бўлган ҳaж амали улкан руҳий oзуқa бeрaдигaн ибoдaтлиги, ундa бaндaнинг вужуди тaқвo ва тoaт қилишгa aзму қaрор билaн бирга гунoҳлaргa нaдoмaтда бўлиши лозимлиги, улуғ сaфaрдa мусулмон кишининг Aллoҳга, Унинг Рaсулигa вa мўмин-мусулмoнлaргa муҳaббaти зиёдa бўлиши, дунёнинг ҳaмма тaрaфидaн келиб жам бўлган дин қaрдoшлaргa нисбaтaн дўстлик туйғулaри уйғoниб, мустaҳкaмлaнишини қайд этди.  

Манфаатли учрашув давомида ҳаж ибодати тўғрисида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳажжи мабрурнинг мукофоти жаннатдан бошқа нарса эмас”, дея марҳамат қилганлари, ҳажжи мабрур – риё ва гуноҳ ишлардан холи бўлган, сахийлик ҳамда ҳусни хулқ ила адо этилган ибодат экани, ушбу улуғ амални бажарадиган одам жаннатга эришиш учун мислсиз катта имкониятга эга бўлиши баён этилди.  

Шунингдек, дуолар қабул бўладиган фурсат ва масканлар ҳақида маълумот бериш билан бирга муборак маконда вақтни тўғри тасарруф этиш борасида тавсиялар берилди.  Сермазмун учрашув давомида юртимиз ҳожилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
 

Манба: muslim.uz

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry