26.05.2023
84

МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ “САВТ АЛ-АЗҲАР” ГАЗЕТАСИ НИГОҲИДА

Миср Араб Республикаси ал-Азҳар мажмуаси нашри ҳисобланган “Савт ал-Азҳар” газетасида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Мотуридий мероси бўйича ал-Азҳар мажмуаси тадқиқотчилари ўртасида ўтказилган халқаро танлов ғолибларининг Ўзбекистонга сафари ҳақида мақола эълон қилинди.

Мақолада бугунги кунда Ўзбекистонда аждодлар илмий мероси, хусусан, Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганиш юзасидан давлат миқёсида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, яратилган имкониятлар, бу борада қўлга киритилган асосий тадқиқот натижалари ҳақида сўз юритилган.

Мақола давомида танлов ғолибларининг юртимизга  ташрифи давомида олган таассуротлари, илмий-тадқиқот ва диний-маърифий соҳада эришилаётган ютуқлар эътирофи, шунингдек, таълим муассасаларида ташкил этилган маъруза, семинар-тренинг, давра суҳбати, учрашув ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирлар ҳақида сўз юритилган.


Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази 
Матбуот хизмати
 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry