24.05.2023
104

ИСТАНБУЛ УНИВЕРСИТЕТИ ПРОФЕССОРЛАРИ МАРКАЗГА ТАШРИФ БУЮРДИЛАР

Ҳозирги кунда Ўзбекистон  ва Туркия ўртасида бошқа соҳаларда бўлгани каби илмий тадқиқот йўналишида ҳам амалий ҳамкорлик мутлақо янги босқичга кўтарилди. 

Ушбу ҳамкорлик доирасида жорий йилнинг 23 май кунида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Туркиянинг Истанбул университети ўртасида имзоланган Erasmus+KA107 алмашинув дастури буйича таклиф этилган Илоҳиёт факултети профессорлари Мерве Озайкал ва Али Кайханлар Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан яқиндан танишиш учун ташриф буюрдилар. Меҳмонларни марказ директори Жамолиддин Каримов кутиб олди.

 

Ташриф мобайнида профессор ўқитувчилар марказ фаолияти, илмий тадқиқот натижалари, таржима жараёнлари, нашр этилган китоблар билан яқиндан танишдилар. Хусусан марказнинг сўнги нашрлари бўлмиш Таъвилот ал- Қуръон асарининг 27-28, 25-26 жузлари, Китоб ат-Тавҳид ва бошқа кўплаб асарларнинг илмий тадқиқот натижалари ҳамда таржима жараёнларини юксак эътироф  этдилар.

Шунингдек хорижий меҳмонларга Марказ томонидан нашр этиладиган Мотуридийлик журнали тўғрисида ҳам маълумотлар тақдим этилди. 

Хорижлик профессор ўқитувчилар самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Марказда илмий фаолият олиб бориш учун яратилган шароитлар кўламига ижобий баҳо берди.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази 
Матбуот хизмати

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry