18.05.2023
164

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Таржималар бўлими бошлиғи Ойбек Сотволдиевнинг докторлик (PhD) диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтди

2023 йил 18 май куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Таржималар бўлими бошлиғи Сотволдиев Ойбек Хайрулло ўғлининг 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослигидан тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган “Муҳаммад ибн Саъд Зуҳрийнинг “ат-Табақот ал-кубро” асари – ислом тарихига оид муҳим манба” мавзуидаги докторлик диссертацияси ҳимояси ўтказилди.

Қизғин муҳокамаларга бой ўтган ҳимоя якунида Сотволдиев Ойбек Хайрулло ўғлининг диссертацияси Илмий кенгаш аъзолари томонидан ижобий баҳоланиб, иш бўйича илиқ фикрлар билдирилди.

Диссертация ислом тарихи ва манбашунослиги йўналишида олиб борилган муҳим тадқиқотлардан бири ҳисобланиб, келгусида бу борада амалга ошириладиган илмий изланишлар учун фундаментал манба бўлиб хизмат қилади.     

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази 
Матбуот хизмати

 

 

 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

20.05.2023 09:45
Ajdodlarimizni merosini teran anglab yetishimiz uni tubdan tadqiq etib o'rganishimiz albatta bizga bugun duch kelayotgan koplab muammolarini yechishimizda amaliy tasirini korsatadi! Mashaalah izlanishdan chinakkam yashashdan to'xtamaylik!
Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry