18.05.2023
160

МАРКАЗ ВА СИНГАПУР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎРТАСИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

2023 йил 18 май куни Сингапур Республикаси Адлия ва ички ишлар вазири Касивисванатхон Шанмугам ҳамда ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Зулкифли Баҳаруддин бошчилигидаги делегация Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Марказ раҳбарияти ва Сингапур Республикаси делегацияси ўртасида икки томонлама амалий ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш юзасидан музокаралар ўтказилди. Ушбу аснода Касивисванатхон Шанмугам Ўзбекистон ҳудудидан етишиб чиққан буюк мутафаккир алломаларнинг жаҳон илм-фани ва цивилизацияси ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини эътироф этиб, Мовароуннаҳр нафақат исломий илмлар, балки дунёвий илм соҳаларида ҳам дунёнинг энг қадимги маданий марказларидан бири бўлганига эътибор қаратди.

Шунингдек, Касивисванатхон Шанмугам Марказ фаолияти, жумладан, асосий мақсад ва вазифалари, аждодлар меросини ўрганиш ҳамда кенг тарғиб қилиш ҳамда исломшуносликка оид замонавий муаммоларнинг илмий-назарий ечимларини топиш бўйича олиб борилаётган илмий изланишлар натижалари билан яқиндан танишди. Хусусан, Марказнинг бугунги кунда глобал муаммога айланиб бўлган терроризм ва экстремизмга қарши кураш, бузғунчи ғояларга қарши раддия бериш бўйича тажрибасига алоҳида қизиқиш билан қаралди. Касивисванатхон Шанмугам Марказ томонидан бу борада амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаб, истиқболда айнан ушбу соҳада ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ходимлар алмашинувини йўлга қўйишга кучли эҳтиёж мавжудлигини таъкидлади.

Музокаралар давомида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Сингапурдаги илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш, жумладан, ходимлар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда замонавий исломшуносликка оид масалаларни тадқиқ этишга қаратилган қўшма илмий лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди. 

 

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази 
Матбуот хизмати

 

        

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry