04.05.2023
150

Мисрлик тадқиқотчилар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида бўлдилар

Жорий йилнинг 3 май куни дунёга машҳур ал-Азҳар университети ақида кафедраси мудири доктор Аввод Маҳмуд Солим, доктор Муҳаммад Абдулазиз Мишъал ҳамда катта устоз Амал Усмонлар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ташриф буюришди.

Доктор Аввод Маҳмуд Солим Тошкент ислом институти устозларига “Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби – васатия йўли” мавзусида семенар-тренинг ўтиб берди. Аҳли сунна вал-жамоа эътиқодий қарашлари нақлий ва ақлий далиллар устига қурилган бўлиб, ҳақ мазҳаб эканини ёритиб берди.

Устоз  Муҳаммад Абдулазиз Мишъал модуль таълим шакли талабалари билан учрашиб, уларга “Ақида илмининг аҳамияти” мавзусида илмий суҳбат қилиб берди. Суҳбатда ақида илмини алоҳида йўналиш сифатида шаклланишининг тархий жарёни ҳақида, шунингдек, соф ақидага зид бўлган айрим тоифаларнинг келиб чиқиш сабаби тўғрисида далиллар билан гапириб берди. Айни чоғда ақидавий масалаларда оммани чалғитаётган ғояларнинг хатари ҳақида тўхталар экан, соф ақида ҳимоями учун илм аҳли томонидан жуда катта меҳнат талаб қилинишини ҳам таъкидлаб ўтди. ТИИ талабаларига насиҳат ўлароқ “Ёш авлод онгига юртингиздаги тинчликнинг қадрига етиш фаҳмини нақш каби жойлашингиз керак. Чунки барча тараққиёт тинчлик, эминлик, осойишталик бўлган жойдагина амалга ошишини ёш авлод англаб етмоғи зарур ”, деди. Суҳбатдан сўнг талабалар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожат қилиб,қониқарли жавоб олдилар.

Ал-Азҳар университети ўқитувчиси Амал Усмон аёл-қиз устозлар ва талабаларга давра суҳбати ўтказиб берди. Суҳбат жараёнида Амал Усмон Мотуридия ақидавий таълимоти ҳақида, Мотуридия мадрасасининг ислом динида тутган ўрни ва Имом Мотуридий ақидавий мазҳабининг ўзига хос томонлари ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Суҳбатнинг иккинчи қисмида устоз ва талабалар ўзларини қизиқтирган масалаларда бир қатор саволлар бериб, қизиқарли жавоблар олдилар. Жумладан, суҳбат ўзаро фикр алмашинув тарзида давом этди.

Мисрлик олимлар Аввод Маҳмуд Солим, Муҳаммад Абдулазиз Мишъал ва Амал Усмонларга Тошкент ислом институти номидан эсдалик совғаси ва ташаккурномалар тақдим этилди.

Мисрлик уламолар Абу Бакр Қаффоли Шоший мақбарасини зиёрат қилиб, у ерда қўним топган улуғ авлиёлар, уламолар ва муфтийларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилишди.

Шунингдек, Бароқхон мадрасаси ва Мусҳафи Усмонни зиёрат қилишди. Ўзбекистондаги Цивилизация маркази қурилиши ва ундаги барпо қилинадиган бўлимлар билан танишишди.

Манба: https://oliymahad.uz

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry