03.05.2023
95

Имом Мотуридий илмий мероси бўйича халқаро танлов ғолиблари Марказда

Имом Мотуридий мероси бўйича мисрлик тадқиқотчилар ўртасида ўтказилган халқаро танлов ғолиблари – ал-Азҳар университети профессор-ўқитувчилари доктор Амол Усмон, доктор Аввод Маҳмуд Аввод ва доктор Муҳаммад Мишъаллар 2023 йил 2 май куни Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказига етиб келдилар.

Мисрлик тадқиқотчилар Марказ раҳбарияти томонидан кутиб олиниб, Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганиш ҳамда кенг тарғиб қилиш юзасидан бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Таъкидлаш керакки, мисрлик тадқиқотчиларнинг Ўзбекистонга ташрифи юзасидан ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ, Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ҳамда диққатга сазовор зиёратгоҳларга ташрифлар, соҳа бўйича таълим олаётган магистр ва тадқиқотчилар билан учрашувлар, маҳорат дарслари ҳамда бошқа маънавий-маърифий тадбирларни ташкиллаштириш режалаштирилган.
 

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази 
Матбуот хизмати

 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry