03.05.2023
128

Кўкалдош мадрасасига янги мудир тайинланди

Шу йил 3 май куни Тошкент шаҳридаги Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти педагоглар жамоасининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мудири Муҳаммадамин домла Насриев бошқа ишга ўтганлиги сабабли унинг ўрнига диний-маърифий соҳада кўп йиллар меҳнат қилган Абдулҳаким қори Матқулов тайинлангани маълум қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари йиғилишда сўзга чиқиб, давлатимиз Раҳбари томонидан бугунги мураккаб дунёда халқимиз, айниқса, ёшларга Ислом дини моҳиятини тўғри тушунтириб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, диний таълим сифатини янада ошириш, заминимиздаги қадимий диний таълим анаъналари ва илғор халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда юртимизда диний таълим муассасаларида татбиқ этиш каби муҳим топшириқлар берилганини алоҳида таъкидладилар.

Муфтий ҳазратлари мадрасанинг янги мудири ва педагоглар жамоаси олдида мана шундай долзарб вазифалар турганини ҳам алоҳида қайд этдилар.Аллоҳ таолодан Абдулҳаким қори Матқуловга масъулиятли ва шарафли ишда улкан муваффақиятлар тилаймиз.


Манба: Muslim.uz

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry